13:37 (21.05.2025)
446
TalabaExpo-2025 — бу олий таълим муассасалари битирувчиларини иш билан таъминлаш, уларнинг бизнес ғояларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, ёш мутахассислар билан йирик иш берувчилар ўртасида самарали мулоқот майдонини яратишга қаратилган кенг кўламли ташаббус.
Ўзбекистон Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПҚ-61-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, ташкил этилган ярмарка бугун ўз иши бошлади.
Мазкур тадбир Zakovat Arena биноси атрофида бўлиб ўтиб, республика ҳудудларидан 700дан ортиқ йирик иш берувчи компаниялар, давлат ва тижорат банклари ўзларининг бўш иш ўринлари билан иштирок этмоқда.
Хусусан, Ўзбекистондаги йирик фармацевтика компанияларидан бири бўлган, бир асрлик тарихга эга "Дори-Дармон" акциядорлик компанияси ва "Ўзбекистон Дори таъминоти" МЧЖ ҳам мавжуд бўш иш ўринлари билан иштирок этаяпти.
Битирувчи талабалар компаниядаги мавжуд бўш иш ўринлари доирасида компания томонидан бериладиган имкониятлар, шароитлар, ижтимоий ҳимоя ва табиийки ойлик маошига қизиқиш билдирмоқда. Мутахассислар битирувчи талабаларни қизиқтирган саволларига батафсил жавоб бериб беришмоқда.
TalabaExpo-2025 фестивалида иштирок этиш орқали битирувчи талабалар қуйидаги имкониятларга эга бўладилар:
• Иқтисодиётнинг етакчи соҳаларидаги касбий ривожланиш истиқболлари билан танишиш;
• HR бўлими вакиллари билан дастлабки суҳбатдан ўтиш;
• Ёш мутахассисларга қўйиладиган талаблар ҳақида маълумот олиш;
• Бизнес-режаларни ишлаб чиқиш ва молиялаштириш бўйича маслаҳатлар олиш.
Битирувчи босқичдаги барча талабаларни 21-23 май кунлари бўлиб ўтадиган ушбу муҳим тадбирда иштирок этишга таклиф этиб қоламиз.