15:50 (02.12.2024)

680

Олимлар ҳавонинг ифлосланиши кўзга салбий таъсир қилишини аниқлади

Колорадо университетининг Аншутц тиббиёт кампуси олимлари ҳавони ифлослантирувчи заррачалар кўз касалликлари билан шифокорларга мурожаатлар сонини оширишини аниқлади. Тадқиқот натижалари Clinical Ophthalmology журналида чоп этилди.

Тадқиқотда аллергия билан боғлиқ кундалик амбулатория ташрифлари ва ҳавони ифлослантирувчи моддалар даражаси бўйича маълумотлар таҳлил қилинди. Икки турдаги заррачалар - PM10 (заррачалар диаметри 10 микронгача) ва PM2,5 (2,5 микрондан кам) га алоҳида эътибор қаратилди. Натижалар шуни кўрсатдики, PM10 концентрацияси метр квадрат учун 110 микрограмгача кўтарилганда, кўз клиникаларига ташрифлар сони 2,2 бараварга ошган. Юқори ифлосланиш даврида беморлар орасида энг кўп учрайдиган шикоятлар конъюнктивит ва аллергик реакциялар бўлган.

Олимларнинг таъкидлашича, ҳаво ифлосланишидан келиб чиқадиган соғлиқ учун хавфлар кўз муаммолари билан тугамайди. Ҳаво сифатининг ёмонлашиши ўпка касалликлари, юрак-қон томир касалликлари ва ҳатто буйрак касалликлари сонини оширади.

Бундан ташқари, янги тадқиқотлар ҳароратнинг кўтарилиши ва ҳавонинг ифлосланишини деменсия каби камроқ ўрганилган сурункали касалликлар билан боғлайди. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, ҳаво ифлосланишига қарши курашиш соғлиқ учун хавфларни сезиларли даражада камайтиради ва одамларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди. 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech