16:29 (29.12.2022)
2489
Айрим давлат органлари мажбурий тартибда ногиронлар жамиятларидан товарлар харид қилишади
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача ва мактаб вазирлиги ҳамда Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, шунингдек, ушбу идораларнинг таркибига кирувчи ташкилотларнинг ўзларига керак товарларнинг камида 10% қисми ногиронлар жамиятлари томонидан ишлаб чиқилган товарлар ташкил этади.
Дори воситаларига янги талаблар ўрнатилмоқда
Тасдиқланган рўйхатда белгиланган дори воситаларидан ташқари барча янги дори воситалари ишлаб чиқариш шароитларининг «Зарур ишлаб чиқариш амалиёти – GMP» (https://lex.uz/docs/6252758)талабларига мувофиқлиги ўрганилганидан сўнг клиник тадқиқотларнинг ижобий натижаси асосида давлат рўйхатидан ўтказилади.
Фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
“Ўзбекистон Республикаси фахрий донори" кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга бирйўла бериладиган пул мукофоти суммаси БҲМнинг 5 бараваридан 15 бараваригача оширилади. Мазкур кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
➖улар учун қулай бўлган вақтда йиллик асосий меҳнат таътилига чиқиш;
➖шаҳар жамоат транспортининг барча турларидан бепул фойдаланиш;
➖давлат санаторий-курортларида даволаниш учун йўлланмаларни навбатсиз олиш;
➖доимий (йилига камида 3 марта қон топширувчи) донорлар ва уларнинг яқин қариндошлари стационар даволаниш жараёнида, зарурат туғилганда, қон ва унинг таркибий қисмлари билан бепул таъминланади;
➖донорларни бепул овқат билан таъминлаш бўйича харажатларнинг қиймати республика бўйича бир хил - МҲЭКМнинг 3%и миқдорида белгиланади.