Новости

not found

Табобат. Алоэнинг фойдали хусусиятлари

Aлоэ шарбати таркибида микроэлементлар, минерал тузлар, A, Б1, Б2, Б3, Б6, Б9, C витаминлари, антиоксидантлар (витамин Е), кўплаб аминокислоталар, шунингдек, танинлар, флавоноидлар ва каротеноидлар мавжуд. Aлоэ шарбатининг шифобахш хусусиятлари: - оғриқни йўқотиш; - бактерицид хусусиятига эга; - яллиғланишга қарши таъсир; - гемостатик хусусият; - қайта тикланадиган хусусият; - қон айланишини яхшилаш; - ичак микрофлорасини тиклаш. Таъкидлаш керакки, алоэ шарбатини ўз ичига олган оғиз препаратларида қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар мавжуд. Шунинг учун уларни ишлатишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия этилади. Косметологияда алоэ: - терининг янгиланишини тезлаштиради ва уни таранг, юмшоқ ва эластик бўлишини таъминлайди; -  қуёшдан ҳимоя қилувчи кремларнинг бир қисмидир ва совутиш эффекти туфайли офтоб уришини даволаш учун мўлжалланган маҳсулотларда мавжуд; - терапевтик шампунлар, ниқоблар ва соч бальзамлари таркибига қўшилади.    

  • 22 Декабря, 09:44
  • Подробнее
not found

Қандай болалар тез тез шамоллайдиган гуруҳга киради?

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим бошлиғи Динара Дўстмуҳаммедова жавоби: — Гўдакларда касалликларга қарши курашиш қобилияти (иммунитет) она қорнидаёқ шаклланади. Бир ёшгача бўлган кичкинтойларда эса иммунитет она сути орқали ўтади.Ушбу табиий озуқа таркибида қатор тирик ингредиентлар, фойдали бактериялар, фермент ва гормонлар бўлиб, улар бола танасининг турли инфекцияларга қарши курашувчанлигини оширади. У билан озиқланган гўдак шамоллаш, грипп, отит ва юқори нафас йўллари инфекциялари ҳамда стоматит каби хасталиклардан камроқ азият чекади. Шунингдек, туғилгандан сўнг бола организмида турли инфекцияларга қарши иммунитет профилактик эмланиш орқали ҳам ҳосил қилинади. 3 ёшгача гўдаклар йилига 4 мартадан кўп, 3 ёшдан юқори болалар эса йилига 6 мартадан ортиқ респиратор касалликлар, яъни ЎРВИ, грипп, бронхит билан хасталанса, улар тез-тез шамолловчи болалар гуруҳига киради. Бундай кичкинтойлар доимий равишда шифокор назоратида бўлиши ва керакли муолажаларни олиши зарур.

  • 21 Декабря, 15:17
  • Подробнее
not found

Давлат тиббий суғуртасига ўтиш тезлаштирилади

 Президент халқимизнинг малакали ва сифатли тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятлари янада кенгайтирилишини таъкидлади. Аввало, бепул тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми қонун билан белгиланади. Ажратилаётган маблағлар ҳар бир беморга етиб бориши учундавлат тиббий суғуртасига ўтиш тезлаштирилади. Келаси йили бу тизим Тошкент шаҳрида бошланади. Босқичма-босқич бошқа ҳудудларда ҳам жорий қилинади. Соғлом овқатланиш рационига доир тавсиялар одамларга етказилмаётгани, турли ёшдаги кишилар учун жисмоний машқларни ўргатиш ишлари йўқлиги таъкидланди.Шу боис, “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” янги умуммиллий ҳаракати маҳалладан бошланади. Президентимиз кейинги йили қўшимча 140 та оилавий шифокор пункти ва поликлиникалар, 520 та олис ва чекка маҳаллада ихчам тиббиёт пунктлари ташкил этилишини маълум қилди. Шу билан бирга, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича уч йиллик катта дастур амалга оширилади. Барча туғруқ комплекслари тўлиқ таъмирланади ва жиҳозланади, ўринлар сони 35 фоизга кўпайтирилади. Бундан ташқари, мамлакатимизда 15 мингга яқин онкологик беморлар нур ёрдамида даволанишга муҳтож. Шу боис, келаси йилда Самарқанд, Фарғона ва Хоразмда хусусий шерикчилик асосида Радиология марказларини ташкил этиш лойиҳаларини бошлаймиз (бундай шароит фақат Тошкент шаҳрида бор).

  • 20 Декабря, 12:28
  • Подробнее
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech