Новости

not found

Ҳар йили 1 миллион нафаргача аҳолида вирусли гепатит «В» ва «С» турларига скрининг текширувлари ўтказилади

Президентимизнинг «Айрим долзарб вирусли инфекциялар тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирларини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Унга кўра, қуйидагилар аҳоли орасида айрим вирусли инфекцияларни ўз вақтида профилактика ва диагностика қилиш, уларни даволаш бўйича аҳолига кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий ёрдамни янада такомиллаштириш ва кенгайтиришнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди: — вирусли гепатитларнинг «В» ва «С» турларини эрта аниқлаш учун барча ҳудудларни қамраб олувчи скрининг текширувларини ўтказиш ва касалликни даволаш қамровини ошириш; — касаллик юқиши хавфи юқори бўлган шахсларни, шу жумладан, қон ва унинг таркибий қисмлари билан ишловчи тиббиёт ходимларини гепатит «В» инфекциясига қарши эмлаш билан тўлиқ қамраб олиш; — скрининг текширувларида вирусли гепатит «С» тури аниқланган беморларни даволаш жараёнида дори воситалари билан бепул таъминлаш; — соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинида вирусли инфекцияларни аниқлаш учун сарфлов материаллари (реагент ва тест-тўпламлари) билан босқичма-босқич тўлиқ таъминлаш; — барча даволаш-профилактика муассасалари, санитария-эпидемиология хизмати ҳамда нодавлат тиббиёт ташкилотларида жигар сурункали вирусли касалликларининг ягона электрон реестрини яратиш ва уни юритиш; — вакциналар, тест-тўпламлари ва вирусга қарши дори воситаларининг хавфсизлиги, сифати ва самарадорлиги назоратини такомиллаштириш; — вирусли инфекциялар муаммолари бўйича илмий тадқиқотларни ўтказиш, касалликларни назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш; — вирусли инфекциялар юқишининг олдини олиш тадбирлари бўйича аҳоли ўртасида кенг қамровли тушунтириш, тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш. Қарорга асосан: — 2022–2025 йилларда айрим долзарб вирусли инфекциялар тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирларини такомиллаштириш бўйича дастур; — 2022–2023 йилларда эпидемиологик кўрсатмага мувофиқ, давлат соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббиёт ходимларини гепатит «В» инфекциясига қарши эмлаш бўйича мақсадли кўрсаткичлар тасдиқланади. Шунингдек, 2022 йил 1 июлдан бошлаб: — ҳар йили республика аҳолисини вирусли гепатит «В» ва «С» турларига скрининг текширувлари сони 1 миллион нафаргача, полимераза занжир реакцияси (ПЗР) текширувлари сони 15 минг нафаргача, вирусли гепатит «С» тури билан касалланган беморларни даволаш 10,5 минг нафаргача етказилади; — 2022 йил 1 сентябрдан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 190-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларга нисбатан жавобгарликни белгилаш билан бирга уларни ўз ҳисобидан гепатитнинг «В» ва «С» турларига скрининг текширувларидан ўтказиш тартиби жорий этилади.

  • 17 Мая, 12:04
  • Подробнее
not found

Дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ривожлантириш маркази ташкил этилди

Вазирлар Маҳкамасининг 14 апрелдаги [181-сон] қарори билан Дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ривожлантириш маркази ташкил этилди. ССВ ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги марказ муассиси ҳисобланади. Марказ Зангиота туманидаги «Tashkent Pharma Park» фармацевтика кластери ҳудудида жойлаштирилади. Унда қурилиш, тиббий техника, клиник ва лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш ишлари Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари, «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ташкил этиш лойиҳаси доирасида Корея Эксимбанки (EDCF) жамғармаси кредитлари ҳисобидан молиялаштирилади. Марказнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: - дори воситалари клиник тадқиқотларини халқаро этик ва илмий стандартлар талабларига мувофиқ ташкил этиш;- республика ҳудудида клиник тадқиқотларни ривожлантириш ҳамда клиник базаларни жаҳон стандартлари асосида модернизация қилишни мувофиқлаштириш;- «Зарур клиник амалиёт (GCP)» талабларига мувофиқ дори воситаларинининг клиник тадқиқотларини ўтказишни ташкил этиш;- женерик дориларнинг оригинал дориларга фармокологик биоэквивалентлигини аниқлаш;- клиник тадқиқот субъектида дори воситаларининг фармакокинетик тадқиқотларини ўтказиш;- тиббиёт ходимларининг клиник тадқиқотлари ўтказиш соҳасида малакасини ошириш;- «Зарур клиник амалиёт (GCP)» йўналишида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш. Марказ пуллик хизматлар кўрсатади, қолаверса, халқаро молия институтлари, хорижий ташкилотлар ва донор мамлакатлар маблағларини жалб қилади.

  • 28 Апреля, 10:14
  • Подробнее
not found

Спинал мушак атрофияси диагнозига эга оилаларнинг ягона миллий регистри шакллантирилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болаларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва дори воситаларини бепул етказиб бериш тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори эълон қилинди. Ҳужжат билан шундай тартиб ўрнатилдики, унга мувофиқ: - спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болалар давлат томонидан тиббий-ижтимоий ёрдам доирасида патогенетик дорилар, тиббий ва ортопедия мосламалари ҳамда реабилитация техник воситалари билан кафолатли таъминланади;- спинал мушак атрофияси касаллиги бўйича хавф гуруҳидаги ҳомиладор аёллар Республика «Она ва бола скрининг» маркази ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий марказларида, шунингдек, ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази қошида ташкил этилаётган замонавий молекуляр-генетик Миллий референс лабораторияси ва унинг ҳудудий филиалларида дастлабки ҳамда келгусида уни даволаш стратегиясини белгилаш мақсадида бепул диагностикадан ўтказилади. Бунда, ҳомиладор аёллар яшаш жойи бўйича кўп тармоқли марказий поликлиникалар таркибидаги «Аёллар маслаҳатхонаси бўлими» йўлланмалари асосида юборилади. 2022 йил 1 июлдан бошлаб спинал мушак атрофияси клиник диагнозига эга бўлган оилаларнинг Ягона миллий регистри юритилиб, оилаларнинг клиник ва молекуляр-генетик диагностикасидан келиб чиқиб шакллантириб борилади ва Ягона миллий регистр Республика «Она ва бола скрининг» маркази ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий марказларида ўзаро электрон маълумот алмашинуви асосида юритилади. 2023 йил 1 июлдан бошлаб никоҳланувчи шахслар ўз ҳисобидан Республика аҳоли репродуктив саломатлик маркази ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий марказларига ташриф буюриш орқали Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказининг лабораториясида молекуляр-генетик тестдан ўтказилади. Бунда, спинал мушак атрофиясининг ген ташувчилиги тасдиқланган никоҳланувчи шахсларнинг маълумотлари Ягона миллий регистрга киритиб борилади. Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болаларнинг патогенетик терапияси учун зарур дори воситаларининг хариди Давлат бюджети ҳамда Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. 2022 йил 1 майдан бошлаб спинал мушак атрофияси касаллиги ташхиси тасдиқланган бемор болалар учун: У.К. Қурбонов номидаги Республика болалар руҳий-асаб касалликлари шифохонасида респиратор қўллаб-қувватлаш талаб этилмаган даволанувчи болаларнинг реабилитацияси учун мавжуд ўринлар сони доирасида 10 та стационар ўрин;Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларида мультидисциплинар (невролог, педиатр, реаниматолог, пульмонолог, ортопед, хирург) текширув ва даволаш (оператив контрактуралар ва суяк деформацияларини тўғрилаш) жараёни ташкил этилади.

  • 25 Апреля, 10:44
  • Подробнее
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech