Новости

not found

❗️Ҳиндистонда «Док-1 Макс» дорисини ишлаб чиқарган завод устидан текширувнинг дастлабки натижалари эълон қилинди

Ҳиндистонда Дори воситалари стандартларини назорат қилиш марказий ташкилоти ходимлари, шунингдек, Уттар-Прадеш дори воситалари айланмасини назорат қилувчи бошқарма мутахассислари Ноида шаҳрида жойлашган “Marion Biotech” заводини текширишни якунлади. NDTV телеканали хабарига кўра, текширув 30 декабрга ўтар кечаси ниҳоясига етган. Унинг натижасида расмийлар фармацевтика компанияси заводида дори воситалари ишлаб чиқаришни бутунлай тўхтатишни талаб қилган. Телеканал хабарига кўра, завод маҳсулотнинг сифат стандартларига мувофиқ узлуксиз ишлаб чиқарилиши ва назорат қилинишини таъминлаш нуқтаи назаридан ишлаб чиқариш амалиёти талабларидан четга чиққани қайд этилган. Ҳиндистон соғлиқни сақлаш вазири Мансух Мандавиа текширув якунланганини тасдиқлади. “Док1 Мах” сиропининг таркиби бузилгани ҳақидаги хабарлар туфайли ўтказилган инспекторлар текшируви якунланди ва “Marion Biotech” компаниясининг Ноида шаҳридаги барча ишлаб чиқариш фаолияти кеча тунда тўхтатилди. Тергов давом этмоқда”, — деди у.

  • 30 Декабря, 18:51
  • Подробнее
not found

Болаларнинг оммавий ўлимига қадар “Док-1 Макс” дорисининг бирор ножўя таъсири кузатилганми?

Сўнгги воқеаларга қадар “Док-1 Макс” дори воситасининг бирор ножўя таъсири кузатилганмиди? Ушбу саволга АОКАда бўлиб ўтган брифингда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Қизлархон Бегматова жавоб берди. "“Док-1 Макс” дори воситаси 2012 йилдан бери Ўзбекистон тиббиёт амалиётида қўлланилиб, жиддий ножўя таъсирлар берганлиги ҳақида агентлик ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази”га мурожаат келиб тушмаган. Яъни, шу пайтгача таъсир этувчи моддалар ва қўшимча моддаларнинг организмга салбий таъсири аниқланмаган. “Док-1 Макс” дори воситасининг организмга салбий таъсири кузатилган сериясининг сертификатлаштириш жараёнидаги текширувлари натижалари ушбу дори воситасининг норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини кўрсатган. Лекин, минг афсуски, дори воситаси тегишли серияларининг организмга салбий таъсири кузатилган. Бу ҳақида сигнал келиб тушганидан кейин, дори воситасининг барча сериялари лаборатория текширувларидан ўтказилди. Бунда нафақат таъсир этувчи моддалар, балки унинг таркибидаги қўшимча моддалар ҳам ўрганилди. Ва натижада дори воситаси таркибидаги қўшимча моддалардан бирининг ўзгарганлиги аниқланди", - дея изоҳ берди матбуот котиби.

  • 30 Декабря, 17:18
  • Подробнее
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech