15:37 (30.12.2022)

2338

❗️ДИҚҚАТ

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги юртимиз дорихоналарида “Ҳиндистоннинг “Marion Biotech Pvt.Ltd” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган “ДОК-1 MAKС сироп 100 мл” ва “ДОК-1 таблетки №10” дори воситаларининг реализациясини тўхтатиш, реализация қилинган қолдиқ дори воситаларини дорихоналардан қайтариб олиш кўрсатмасини берди.

Ушбу дори воситаси республикамиздаги барча дорихоналар расталаридан тезкорлик билан йиғиб олинди.

Агар бирор тадбиркорлик субъектида мазкур “ДОК-1 MAKС сироп 100 мл” ва “ДОК-1 таблетки №10” дори воситалари қолган бўлса, сиздан бу ҳақда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг мурожаатлар бўлимига зудлик билан хабар беришингизни сўраймиз.

Ҳурматли юртдошлар!

Агар сиз ҳам ушбу дори воситасини сотиб олган бўлсангиз ва ҳозир бу препарат уйингизда сақланаётган бўлса, уни зинҳор қўлламасликни ва қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз.

☎️ Мурожаат учун телефон: 71-203-27-77

❗️Ушбу хабарни барча яқинларингизга жўнатишингизни сўраймиз.

Фармацевтика тармоғини
ривожлантириш агентлиги.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech