10:14 (28.04.2022)
3830
Вазирлар Маҳкамасининг 14 апрелдаги [181-сон] қарори билан Дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ривожлантириш маркази ташкил этилди. ССВ ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги марказ муассиси ҳисобланади.
Марказ Зангиота туманидаги «Tashkent Pharma Park» фармацевтика кластери ҳудудида жойлаштирилади. Унда қурилиш, тиббий техника, клиник ва лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш ишлари Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари, «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ташкил этиш лойиҳаси доирасида Корея Эксимбанки (EDCF) жамғармаси кредитлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Марказнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
- дори воситалари клиник тадқиқотларини халқаро этик ва илмий стандартлар талабларига мувофиқ ташкил этиш;
- республика ҳудудида клиник тадқиқотларни ривожлантириш ҳамда клиник базаларни жаҳон стандартлари асосида модернизация қилишни мувофиқлаштириш;
- «Зарур клиник амалиёт (GCP)» талабларига мувофиқ дори воситаларинининг клиник тадқиқотларини ўтказишни ташкил этиш;
- женерик дориларнинг оригинал дориларга фармокологик биоэквивалентлигини аниқлаш;
- клиник тадқиқот субъектида дори воситаларининг фармакокинетик тадқиқотларини ўтказиш;
- тиббиёт ходимларининг клиник тадқиқотлари ўтказиш соҳасида малакасини ошириш;
- «Зарур клиник амалиёт (GCP)» йўналишида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.
Марказ пуллик хизматлар кўрсатади, қолаверса, халқаро молия институтлари, хорижий ташкилотлар ва донор мамлакатлар маблағларини жалб қилади.