15:10 (08.10.2022)
2309
Бугун фуқароларнинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги мурожаатларини ҳал этиш мақсадида Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳудудида "Инсон қадри учун" шиори остида соғлиқни сақлаш, тиббиёт ҳамда ижтимоий ҳимоя тизимидаги идора ва ташкилотлар, шаҳар ва туман ҳокимликлари, ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари иштирокида оммавий қабул бўлиб ўтди.
Тадбирда иштирок этган "Dori-Darmon" АК масъул ходимлари ҳам аҳоли марожаатларига атрофлича жавоб бериб, имтиёзли, рецепт асосида дори воситалари олиш тартибини тушунтирди, зарурий ёрдамларни кўрсатди.