14:13 (12.10.2022)
3335
Пойтахтимиздаги Hilton меҳмонхонасининг анжуманлар залида "Global Pharmaceutical Leaders’ Club" томонидан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган II Евроосиё фармацевтика саммити саммити бўлиб ўтмоқда.
Саммит дастуридан халқаро миқёсдаги экспертлар ҳамда йирик компания ва тартибга солувчи органларнинг вакиллари билан давра суҳбатлари, муҳокамалар, шунингдек, дистрибютор ва дорихона тармоқлари мутахассислари билан яккама-якка учрашувлар жой олган.
Саммитда Евроосиё минтақасининг 13 та давлати - Россия, Қозоғистон, Украина, Ўзбекистон, Беларус, Озарбайжон, Қирғизистон, Грузия, Арманистон, Тожикистон, Туркманистон, Молдова ва Муғулистон давлатларидаги фармацевтика бозорларининг ривожланиш тенденциялари, стратегик ривожланиш, дори воситаларини рўйхатга олиш сиёсатини ишлаб чиқиш, нарх ва маркировкалаш, давлат харидларининг ўзига хос хусусиятлари, тижорат сигментида улгуржи ва чакана савдодаги ўзгаришлар ва бошқа масалаларни муҳокама қилмоқда.
Саммит давомида тартибга солиш, старатегия, сотиш, маркетинг ва ишлаб чиқариш мавзулари бўйича 20 дан ортиқ сессиялар бўлиб ўтади.