Янгиликлар

not found

Уйқу дориларини ичишга шошилманг

 Ҳар қандай уйқу дорилари ичишга арзийдими ёки йўқми деган савол туғилиши табиий. Чунки кимгадир ухлаши учун мойчечак чойи ва лаванда ҳиди кифоя, кимдир эса рецепт бўйича дори-дармонларга муҳтож. Шифокор томонидан буюриладиган дори-дармонларда барчаси аниқ бўлади, яъни қабул қилиш тартиби ва нима учун, қандай ичиш керак. Шу боис рецептсиз сотиладиган ва ҳамма учун мавжуд бўлган уйқу дориларини қандай қабул қилишни кўриб чиқамиз. 1. Кўрсатмаларни, айниқса, “Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимини ўқимасдан, уйқу дориларини ичманг. Aввало ушбу доридан фойдаланиш мумкинлигига ишонч ҳосил қилинг. Бу ишни дорихонада ёки унга боришдан олдин қилиш тавсия этилади (кўрсатмалар интернетда ҳам мавжуд). Чунки ҳар қандай дори ён таъсирга эга. 2️. Дам олиш учун бирор ичимлик ичгансиз. Aгар тезроқ ухлаш учун бир стакан шароб ёки бошқа алкоголь ичимлик ичган бўлсангиз, унда уйқу дориларини ичиш асло мумкин эмас. 3️. Машина бошқаруви вақтида. Баъзи уйқу дорилари концентрацияни пасайтиради, реакцияни секинлаштиради ва уйғонганингиздан кейин ҳам бу ҳолат давом этади. Уйқусираб машина ҳайдаш эса жуда хавфли. Aгар сиз яхши ухламаган бўлсангиз, машина бошқарувини бошқа бировга беринг ёки жамоат транспортидан фойдаланинг. 4️. Ухлаш учун шароит яратинг. Дам олиш учун яхши уйқу жуда муҳим. Бунинг учун ушбу маслаҳатлардан фойдаланган ҳолда барча шароитларни яратиш керак: - режим ўрнатинг, яъни бир вақтда ётинг; - ётишдан бир соат олдин ҳеч қандай гаджетлардан фойдаланманг, иш ҳақида ўйламанг; - ётишдан олдин пиёда юринг; - ётоқхонани ухлаш учун қулай қилинг: қоронғу, салқин, сокин; - қулай ўрин-кўрпа ва ёстиқда ётинг; - жисмоний жиҳатдан чарчаш учун спорт билан шуғулланинг; - қаҳва каби қўзғатувчиларни истеъмол қилманг. 5. Aгар шундан сўнг ҳам етарлича ухлай олмасангиз, уйқу дориларини қабул қилишингиз мумкин. Уйқу дорилари ҳар доим охирги чора ҳисобланади.  

  • 22 Февраль, 10:36
  • Батафсил
not found

Инвесторлар диққатига!

Ҳурматли инвесторлар! Эслатиб ўтамиз, “Дори-Дармон” акциядорлик жамиятининг 51 фоиз улушини хусусийлаштириш учун аризаларни қабул қилиш муддати тугашига икки ҳафтадан камроқ вақт қолди. Потенциал инвесторларга активни ўрганиш, сотиш жараёнларини янада шаффоф ва рақобат муҳитида ўтказиш, шунингдек, қўшимча потенциал инвесторларни жалб қилиш учун қулайроқ имконият яратиш мақсадида Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан “Дори-Дармон” акциядорлик жамиятининг 51 фоиз улушини хусусийлаштириш” 2023-йил 5-март соат 18:00 (Тошкент вақти билан)гача қизиқиш билдириш учун аризаларни қабул қилиш муддати узайтирилди. Илгари эълон қилинган қизиқиш билдиришнинг барча бошқа маълумотлари ўзгаришсиз қолди. Барча манфаатдор шахслар қизиқиш билдириш аризаларини қуйидаги почта манзилларига юборишлари мумкин: azamat.sadikov@piamg.uz, munir.yakubov@piamg.uz.

  • 21 Февраль, 16:03
  • Батафсил
not found

Wildberries ҳақиқийлиги тасдиқланмаган БФҚни тақиқлади

Россиянинг энг йирик Wildberries онлайн савдо платформаси жамоаси биологик фаол қўшимчалар (БФҚ)ни ва витамин комплексларини сотиш қоидаларини кучайтирди. Сотувчилардан давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг ҳақиқийлигини тасдиқлашни талаб қила бошладилар. Илгари сайт қоидалари сотувчига биологик фаол қўшимчаларини давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани тақдим этишга рухсат берган. Энди сертификатнинг ҳақиқийлигини онлайн тасдиқлаш керак бўлади. Матбуот хизматининг хабар беришича, 2022 йилнинг ноябрь ойидан буён Wildberries ушбу маҳсулотлар сифатини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни тақдим этмаган сотувчиларнинг 65000 дан ортиқ биологик фаол қўшимчалар ва витамин комплекслари таклифларини сайтга жойлаштиришдан бош тортган. Ҳозир Wildberriesда онлайн текширувдан ўтган 70 мингга яқин витамин комплекслари ва биологик фаол қўшимчалари мавжуд. Wildberries истеъмолчилар учун онлайн харидлар нафақат фойдали, балки бутунлай хавфсиз бўлишини хоҳлашини, шунинг учун ҳамкорлар кўмагида янги IT-ечимлари ишлаб чиқиш ва татбиқ қилишда давом этишини таъкидлади.  

  • 21 Февраль, 11:15
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech