Янгиликлар

not found

Олимлар энг яхши жисмоний фаолият тури ҳақида гапиришди

Эндокринолог Зухра Павлова ўзининг Телеграм-каналида америкалик олимларнинг юриш самарадорлигини тасдиқлаган тадқиқоти натижалари билан ўртоқлашди. Унга кўра, ҳар куни пиёда юриш турли касалликларнинг олдини олишда барчага бирдек мос бўлган энг самарали жисмоний фаолият эканлиги тасдиқланган. Американинг Nature журналида 41 ёшдан 67 ёшгача бўлган 6042 киши иштирок этган тадқиқотнинг сўнгги натижалари эълон қилинди. Тажриба ўртача 4 йил давом этди (2,2 дан 5,6 йилгача) ва бу тадқиқот энг узоқ кузатувлардан биридир. Унда барча иштирокчиларнинг жисмоний фаоллиги фитнес-трекерлар ёрдамида назорат қилинди. Тажриба натижалари шуни кўрсатдики, қандли диабет, гипертония, депрессия, уйқудаги апноэ ва гастроэзофагиал рефлюкс касалликлари ва босилган қадамлар сони ўртасида боғлиқлик мавжуд. Бир кунда 8200 ва ундан кўп қадам юрган шахсларда мазкур касалликларнинг ривожланиш хавфи камайган. Қанд касаллиги ва гипертония билан оғриган беморлар юқори натижаларга эришиш учун кунига 8000-9000 қадам юришлари керак. Тана массаси индекси (инсоннинг бўйи ва вазни мослиги даражасини баҳолаш) 28 (ортиқча вазн) бўлган беморлар кунлик қадамлар сонини 6000 дан 11 000 гача оширса, семириш хавфини 64 фоизга камайтириши аниқланди. Олимлар, шунингдек, ҳар куни пиёда юришнинг узоқ муддатли фойдаси борлигини ҳам тасдиқлади. Кўп йиллар давомида доимий 10 минг қадам юриш жиддий касалликларга чалиниш хавфини йилдан йилга камайтиради. Организмнинг умумий чидамлилигини ошириш ва юрак-қон томир, асаб касалликларининг олдини олишда пиёда юриш спорт залидаги машғулотлардан анчагина самарали ва хавфсиз экан, пиёда юришдан тўхтаманг! — деб ёзади Павлова. 

  • 17 Май, 15:00
  • Батафсил
not found

ЖССТ: Юрак-қон томир касалликлари ҳар куни 10 минг киши вафотига сабаб бўлади

Европада юрак-қон томир касалликлари ўлимнинг 40% ни ташкил қилади. Чоршанба куни эълон қилинган ЖССТ ҳисоботига кўра, бу кунига 10 000 (йилига тўрт миллион) ўлим. "Туз истеъмолини 25 фоизга қисқартириш бўйича мақсадли сиёсатни амалга ошириш 2030 йилгача юрак-қон томир касалликларидан 900 000 га яқин инсон ҳаётини сақлаб қолиши мумкин", деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа директори Ханс Клюге. Ташкилот маълумотларига кўра, 30 ёшдан 79 ёшгача бўлган ҳар учинчи вояга етган аҳоли тузни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиши натижасида келиб чиққан гипертониядан азият чекади. Европанинг 53 мамлакатидан 51 тасида ўртача кунлик туз истеъмоли ЖССТ тавсия қилган максимал беш граммдан (бир чой қошиқдан) ошади. Бу ультра-қайта ишланган озиқ-овқат ва газакларни тез-тез истеъмол қилиш билан боғлиқ. "Тузни кўп истеъмол қилиш қон босимини оширади, бу юрак хуружи ва инсулть каби юрак-қон томир касалликлари учун етакчи хавф омилидир", - дея огоҳлантирди мутахассислар. ЖССТ маълумотларига кўра, Европада эркаклар аёлларга қараганда юрак-қон томир касалликларидан деярли 2,5 баравар кўпроқ вафот этишади.

  • 17 Май, 11:48
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech