15:00 (17.05.2024)

1235

Олимлар энг яхши жисмоний фаолият тури ҳақида гапиришди

Эндокринолог Зухра Павлова ўзининг Телеграм-каналида америкалик олимларнинг юриш самарадорлигини тасдиқлаган тадқиқоти натижалари билан ўртоқлашди. Унга кўра, ҳар куни пиёда юриш турли касалликларнинг олдини олишда барчага бирдек мос бўлган энг самарали жисмоний фаолият эканлиги тасдиқланган.

Американинг Nature журналида 41 ёшдан 67 ёшгача бўлган 6042 киши иштирок этган тадқиқотнинг сўнгги натижалари эълон қилинди. Тажриба ўртача 4 йил давом этди (2,2 дан 5,6 йилгача) ва бу тадқиқот энг узоқ кузатувлардан биридир. Унда барча иштирокчиларнинг жисмоний фаоллиги фитнес-трекерлар ёрдамида назорат қилинди.

Тажриба натижалари шуни кўрсатдики, қандли диабет, гипертония, депрессия, уйқудаги апноэ ва гастроэзофагиал рефлюкс касалликлари ва босилган қадамлар сони ўртасида боғлиқлик мавжуд.

Бир кунда 8200 ва ундан кўп қадам юрган шахсларда мазкур касалликларнинг ривожланиш хавфи камайган. Қанд касаллиги ва гипертония билан оғриган беморлар юқори натижаларга эришиш учун кунига 8000-9000 қадам юришлари керак.

Тана массаси индекси (инсоннинг бўйи ва вазни мослиги даражасини баҳолаш) 28 (ортиқча вазн) бўлган беморлар кунлик қадамлар сонини 6000 дан 11 000 гача оширса, семириш хавфини 64 фоизга камайтириши аниқланди.

Олимлар, шунингдек, ҳар куни пиёда юришнинг узоқ муддатли фойдаси борлигини ҳам тасдиқлади. Кўп йиллар давомида доимий 10 минг қадам юриш жиддий касалликларга чалиниш хавфини йилдан йилга камайтиради.

Организмнинг умумий чидамлилигини ошириш ва юрак-қон томир, асаб касалликларининг олдини олишда пиёда юриш спорт залидаги машғулотлардан анчагина самарали ва хавфсиз экан, пиёда юришдан тўхтаманг! — деб ёзади Павлова. 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech