14:50 (15.05.2024)

872

Фармацевтика бозори ривожланмоқда ва тартибга солинмоқда

Ўзбекистонда дори воситалари ва тиббий буюмлар айланмасини такомиллаштиришга катта эътибор қаратилмоқда. 1997 йилда Ўзбекистон Республикасининг “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган бўлиб, 2016 йилда эса унинг янги таҳрири ишлаб чиқилди, бу эса иқтисодиётни либераллаштириш шароитида дори воситалари ва фармацевтика фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш учун ҳуқуқий асос яратди.

2022 йилда Ўзбекистонда 152 та маҳаллий корхона фаолият кўрсатишни бошлаган бўлса, шундан 42 таси хорижий улушга эга эди. Мазкур корхоналарда 35 та фармакотерапевтик гуруҳга мансуб бўлган ва тиббиётнинг 28 та йўналишида қўлланиладиган 2373 номланишдаги дори воситалари ишлаб чиқарилаётган бўлиб, бу эса бозор улушининг 55 фоиздан зиёд қисмини ташкил этади.

8083 та дори препаратларидан 5710 тури 70 та мамлакатдан импорт қилинади. Халқаро тиббиёт амалиётида қўлланиладиган 350 та доривор ўсимликларнинг 71 тури Ўзбекистонда саноат плантацияларида маданийлаштирилмоқда.

Республикада 8 та илмий-тадқиқот институти ва марказлари, шунингдек, қандли диабетни даволашда қўлланиладиган инсулин дори воситасини ишлаб чиқаришга ихтисослашган Марказий Осиёдаги ягона завод фаолият олиб бормоқда.

2018-2023 йиллар давомида фармацевтика тармоғида ишлаб чиқариш 3 баравар, экспорт эса 6 баравар ошди, 525 млн. долларлик 177 та лойиҳа ишга туширилди ва жами 50 мингта янги иш ўринлари яратилди. 

Шу билан бирга Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2023 йил 28 ноябрдаги селектор йиғилишида нутқ сўзлар экан, мамлакатимизда энг кўп истеъмол қилинадиган 50 та дори воситасини ишлаб чиқаришни такил этиш ҳисобига фармацевтика соҳасида маҳаллийлаштириш даражаси 35 фоизга етказиш вазифасни қўйди. Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг бозордаги улушини 18 фоиздан 40 фоизга ошириш, шунингдек оригинал препаратларни яратишни бошлаш кўзда тутилган эди. Tashkent Pharma Park кластери қурилишини жадаллаштириш, фармацевтика корхоналарининг эса GMP халқаро стандартига ўтишини тезлаштириш ва дори препаратларини маркалаш тизимини яратишга  қарор қилинди. 16 та фармацевтика кластерини ривожлантириш бўйича  тегишли чора-тадбирларни амалга  ошириш, шунингдек, маҳаллий доривор ўсимликлардан фойдаланиш даражасини кескин ошириш (ҳозирги кунда 750 та ўсимлик турининг 75 фоизидан фойдаланилмоқда) назарда тутилган.

Бу вазифани ҳал этиш учун 1,5 млрд долларлик 173 та лойиҳа шакллантирилиб, уларнинг амалга оширилиши якунлари бўйича эса  2024 йилда 400 млн долларлик маҳсулот ишлаб чиқариш ва 160 млн долларлик экспортни ташкил этиш кўзда тутилган. 

Мутасаддиларга кафолатланган пакетга кирган дориларни электрон рецепт асосида бериш имкониятига эга “Электрон поликлиника”, “Электрон шифохона” ва “Электрон тиббий карта” тизимларини ишга тушириш топширилди. Келгусида  барча рецептлар дорихоналарга  электрон шаклда юборилиши кўзда тутилган.

Мақолани тўлиқ варианти:"Иқтисодий шарҳ" журнали №4/2024 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech