11:30 (10.10.2025)

88

Фармацевтлар учун ўқув-тренинг ташкил этилди: Ягона мақсад – соғлом ҳаёт

Фармацевтика соҳасидаги дунёдаги етакчи компаниялардан бири саналган "Bayer Global" вакиллари куни кеча “Дори-Дармон” акциядорлик компанияси фармацевтлари учун махсус ўқув-тренинг ташкил этди. Тадбирнинг асосий мақсади - дорихона ходимларини замонавий дори воситалари ҳақида янгиликлар билан таништириш ва уларнинг касбий билимларини мустаҳкамлашдан иборат бўлди.

Ушбу ўқув-тренинг давомида Bayer компаниясининг менежер-мутахассислари томонидан маърузалар слайд кўринишида, илмий фактлар асосида тақдим этилди. Асосий эътибор компания томонидан ишлаб чиқарилган Ўзбекистон базорида тааб юқори бўлган рецептсиз бериладиган дори воситаларига қаратилди. Хусусан:

Берантин мази – болалар ва катталарда тери муаммоларини бартараф этиш, терини намлантириш ва тиклаш учун ишлатилади.

Элевит Пронаталь – ҳомиладорликка тайёргарлик кўраётган, ҳомиладор ва эмизикли аёллар учун мўлжалланган витамин-минерал мажмуаси. У нутритив танқисликларни бартараф этиш, ҳомиланинг соғлом ривожланиши ва аёл саломатлигини қўллаб-қувватлашда муҳим роль ўйнайди.

Claritin (Кларитин) – замонавий антигистамин восита бўлиб, аллергик ринит, кўз ёш оқиши, теридаги доғлар ва қуруқлик каби аллергик симптомларни енгиллаштиради. Уйқу келтирмайди ва узоқ таъсирга эга.

Аспирин C – шамоллаш ва юқори ҳарорат ҳолатларида фойдаланиладиган классик восита бўлиб, таркибида аскорбин кислотаси (витамин C) ҳам мавжуд.

Кальцемин – кальций, D3 витамини, магний ва цинк каби муҳим минералларни ўз ичига олган витамин-комплекс бўлиб, суяклар ва бўғимлар саломатлигини сақлашда муҳим аҳамиятга эга.

Тренинг жараёнида мутахасислар бу дори воситаларининг қўлланилиши, таъсир этувчи асосий моддаси, организга таъсир жараёни, болалар ва катталар учун мўлжалланган дозалари, ножўя таъсирлари ва аҳолига тавсия этиш тартиби ҳақида маълумотлар бериб ўтди. Хусусан, Элевит Пронаталь нафақат хомиладор аёллар учун, балки ҳар бир аёл саломатлиги учун муҳим бўлиб, организмга зарур бўлган менерал ва витаминларни етказиб бериши қайд этилди.

Ўқув –теринг сўнгида иштирокчилар ўртасида савол-жавоб шаклида мини-тест ўтказилди. Унда иштирокчилар олган билимларини намоён қилиш имконига эга бўлишди.

Ушбу тадбир нафақат билим алмашиш, балки амалиётчи фармацевтлар билан ишлаб чиқарувчи компаниялар ўртасида самарали мулоқот майдони сифатида хизмат қилди. Иштирокчилар замонавий дори воситалари ҳақида кенг маълумотга эга бўлишди, бу эса ўз навбатида аҳолига янада сифатли хизмат кўрсатиш имкониятини оширади.

Маълумот учун, Bayer Global – Германиянинг 160 йиллик тарихга эга йирик корпорацияси бўлиб, дунё миқёсида соғлиқни сақлаш, фармацевтика ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида инновацион ечимлар таклиф этади. Компания фармацевтика йўналишида саратон, юрак-қон томир, гинекология ва гемофилия каби жиддий касалликларни даволаш учун рецептура дори воситалари, шунингдек  кенг омма учун мўлжалланган рецептсиз дори воситалари, тери парвариши ва оғриқ қолдирувчи воситалар, витамин ва озиқ-овқат қўшимчалари ишлаб чиқаради.

"Дори-Дармон" ва "Bayer Global" компаниялари ўртасидаги узоқ йиллик ҳамкорлик аҳоли соғлигини сақлаш ва улар учун зарур ва сифатли дори воситалари билан таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Бундай тадбирлар келгусида ҳам давом эттирилиши режа қилинган.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech