09:00 (07.10.2025)

87

Радиофармацевтик воситалар бозори 2029 йилга келиб 13 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда

Онкологик касалликларни диагностикалаш учун мўлжалланган радиофармацевтик воситалар бозори 2029 йилга келиб 13 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда.

2029 йилга келиб онкологик касалликларни диагностика қилишда фойдаланиладиган радиофармпрепарат жаҳон бозори ҳажми 13 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда. Бу ҳақда Россия Фанлар академияси академиги, Курчатов номидаги илмий марказнинг Ядровий тиббиёт бўйича илмий-таълим маркази илмий раҳбари Сергей Деев маълум қилди.

«2024 йилда диагностик дори воситалари бозори тахминан 10 миллиард долларни ташкил этди. Бу жуда катта рақам. 2029 йилга келиб у 13 миллиард доллардан ошади», — деди Сергей Деев ТАССда бўлиб ўтаётган Фанлар академияси кенгашининг очиқ мажлисида.

Унинг сўзларига кўра, радиофармацевтик воситалар бўйича энг тез ўсувчи бозор — Осиё-Тинч океани минтақаси, энг йириги эса — Шимолий Америка ҳисобланади.

Сергей Деев таъкидлашича, Россияда ўлим сабаблари орасида рак хасталиги юрак-қон томир касалликларидан кейин иккинчи ўринни эгаллайди. Мутахассис бу ҳолатнинг сабабларидан бири сифатида одамлар умр кўриш давомийлигининг ошганини кўрсатди.

«Ҳар бир инсон организмида — ёш бўладими, қарими — кунига тахминан 2 мингта мутация юз беради. Организм ёш пайтида бунга қарши кураша олади, лекин ёш ўтгани сайин иммун тизими заифлашади», — дея тушунтирди олим.

Бироқ радиофармацевтик воситаларнинг қўлланиш доираси кенгроқ бўлиши мумкин. Масалан, тераностика соҳасида бундай воситалар нафақат саратони ҳужайраларини аниқлайди, балки уларни йўқ қилади ҳам.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech