15:30 (07.10.2025)

58

Тошкентда VI Евроосиё фармацевтика саммити бўлиб ўтмоқда

2025 йил 7–9 октябрь кунлари “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери технопарк майдонида "Global Pharmaceutical Leaders’ Club" ҳамкорлигида ташкил этилган 6-Евроосиё фармацевтика саммити - “Фармацевтика: ижтимоий келишув сифатида” мавзусидаги нуфузли халқаро тадбир бўлиб ўтмоқда. 

Саммит фармацевтика соҳасидаги муҳим йўналишлар, инновацияларни жорий этиш, давлат ва хусусий сектор ҳамкорлигини ривожлантириш ҳамда аҳолининг дори воситаларига бўлган эҳтиёжини қондириш ва соҳа барқарорлигини таъминлашнинг энг самарали усули  масалаларига қаратилган. 

Евроосиё фармацевтика саммити - фармацевтика бозоридаги стратегик ечимлар ишлаб чиқиладиган, инсон саломатлиги ва жамият фаровонлигига таъсир этувчи муҳим платформа ҳисобланади. Унда назарий ҳисоблар эмас, балки амалиётга асосланган тажрибалар, ҳақиқий муаммолар ва уларнинг ечимлари муҳокама қилинади. 

Бу йилги тадбирда 11 та мамлакатдан келган 300 дан ортиқ етакчи экспертлар, жумладан регуляторлар, дори воситалари ишлаб чиқарувчи ва дистрибьютор компаниялар, дорихона тармоқлари ва ижтимоий дастурлар соҳасидаги мутахассислар иштирок этмоқда. Хусусан, "Дори-Дармон" АК масъуллари ҳам мазкур тадбирда фаол қатнашмоқда.  

Саммитнинг асосий мавзулари:

➡ Беморни тизим марказига қўйиш: давлат ташаббуслари, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва халқаро ҳамкорлик асосида сифатли ва арзон дори воситаларини таъминлаш;

➡ Рақамлаштириш ва шаффофлик орқали фармацевтика бозорида ишончни мустаҳкамлаш;

➡ Инновацияларни ижтимоий капитал сифатида қўллаш ва фармаконадзор тизимларини такомиллаштириш;

➡ “Фарма 2030” стратегик ўйини доирасида фармацевтика бозорининг келажак тенденцияларини моделлаштириш.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech