11:48 (17.05.2024)

1291

ЖССТ: Юрак-қон томир касалликлари ҳар куни 10 минг киши вафотига сабаб бўлади

Европада юрак-қон томир касалликлари ўлимнинг 40% ни ташкил қилади. Чоршанба куни эълон қилинган ЖССТ ҳисоботига кўра, бу кунига 10 000 (йилига тўрт миллион) ўлим.

"Туз истеъмолини 25 фоизга қисқартириш бўйича мақсадли сиёсатни амалга ошириш 2030 йилгача юрак-қон томир касалликларидан 900 000 га яқин инсон ҳаётини сақлаб қолиши мумкин", деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа директори Ханс Клюге.

Ташкилот маълумотларига кўра, 30 ёшдан 79 ёшгача бўлган ҳар учинчи вояга етган аҳоли тузни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиши натижасида келиб чиққан гипертониядан азият чекади.

Европанинг 53 мамлакатидан 51 тасида ўртача кунлик туз истеъмоли ЖССТ тавсия қилган максимал беш граммдан (бир чой қошиқдан) ошади. Бу ультра-қайта ишланган озиқ-овқат ва газакларни тез-тез истеъмол қилиш билан боғлиқ.

"Тузни кўп истеъмол қилиш қон босимини оширади, бу юрак хуружи ва инсулть каби юрак-қон томир касалликлари учун етакчи хавф омилидир", - дея огоҳлантирди мутахассислар.

ЖССТ маълумотларига кўра, Европада эркаклар аёлларга қараганда юрак-қон томир касалликларидан деярли 2,5 баравар кўпроқ вафот этишади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech