08:54 (17.05.2024)

1136

Мултивитаминлар кекса одамларда хотирани яхшилайди

AҚШ олимлари мультивитаминли қўшимчалар хотира ривожланишига ижобий таъсир кўрсатишини ва кекса одамларда ақлий қаришни секинлаштиришини аниқладилар.

Тадқиқотчилар мультивитаминлар ва какао экстракти қўшимчаларини қалбул қилган 573 кишидан намуна олишди. Натижада, субъектларнинг когнитив қобилиятлари ўртача даражада яхшиланди.

Олимлар мултивитаминлар эпизодик хотирага ижобий таъсир кўрсатишини, аммо диққат ва режалаштириш қобилиятига таъсир қилмаслигини аниқладилар.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, агар сиз ҳар куни 20 дан ортиқ муҳим микроэлементларни ўз ичига олган мультивитаминларни истеъмол қилсангиз, мия қаришини деярли икки йилга секинлаштиришингиз мумкин. Тегишли тадқиқот American Journal of Clinical Nutrition (AJCN)да чоп этилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech