Янгиликлар

not found

Kўнгилларнинг баҳори – Наврўз  

Табиат уйғониб, кўнгиллар яйрамоқда. Борлиққа сепини ёйиб, кўрку тароватини кўз-кўз этаётган баҳор қалбларга Наврўз шукуҳи билан кириб келмоқда. Дарҳақиқат, кўклам тароватини қалбларимизга янада чуқурроқ кириб боришида Наврўзнинг ўрни ва аҳамияти ниҳоятда катта. Она табиатни севиш ва ардоқлаш, ҳаёт гултожи бўлмиш инсонни қадрлаш, Ватанга муҳаббат ва садоқат каби эзгу ғояларни,   халқимизнинг минг йиллар давомида сақланиб келаётган қадимий урф-одат ва анъаналарини ўзида мужассам этган Наврўз халқимизнинг энг қадимий, асл миллий байрамидир. Унинг бетакрор тароватидан диллар қувнайди. Ён-атрофдаги уйғониш ва покланишни кўрган инсон борки, яшаш ва яшаришга илҳомланади, қалбларда эса фақатгина беғубор туйғулар жўш уради. Баҳор ва Наврўзга бежизга уйғониш фасли, яшариш айёми дея таъриф берилмайди. Боиси улар нафақат борлиққа, балки инсониятга ҳам умрнинг бетакрорлигини, жозибали эканини англатиб туради. Эътиборли жиҳати, Наврўз бирор миллат ёки давлатнинг эмас, балки инсониятнинг байрами сифатида эътироф этилган. 2009 йил 30 сентябрда ЮНЕСКО томонидан инсониятнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган. 2010 йил 19 февралда БМТ Бош Ассамблеясининг 64-сессиясида 21 мартни халқаро Наврўз куни сифатида нишонлаш тўғрисида қарор қабул қилинган. Бебаҳо қадриятлар, гўзал удумлар, урф-одатлар ва маросимларни намоён этишга чорловчи Наврўз барчамиз учун қадрли ва севимли. Хуш келдинг, нафақат борлиқни, балки қалбларни ҳам яшнатиб, гўзалликка тўлдирган яшариш айёми, кўнгилларнинг баҳори – Наврўз!  Ҳидоят САТТАРОВА, Бошқарув раиси маслаҳатчиси

  • 21 Март, 09:00
  • Батафсил
not found

Дори-дармонларни қабул қилишда энг кўп учрайдиган хатолар. 2-қисм

Дорини қабул қилиш вақтининг бузилиши Баъзи дори-дармонларни қатъий белгиланган вақтда қабул қилиш керак, шунда улар максимал таъсир кўрсатади. Яна шуни ҳам таъкидлаш керакки, кўплаб дориларнинг таъсири аниқ қабул қилиш вақтига боғлиқ эмас, аксинча, уларни тўқ ёки оч қоринга қабул қилишга боғлиқ. Масалан, ибупрофен каби яллиғланишга қарши дориларни овқат билан ёки овқатдан кейин қабул қилиш кераклиги маълум, акс ҳолда улар ошқозон шиллиқ қаватига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Параллел равишда бир нечта дориларни қабул қилиш Ушбу хато яна ўз-ўзини даволаш билан боғлиқ. Дори-дармонларни буюришда шифокор яна қандай дори-дармонлар қабул қилинаётганини, касаллик тарихини ҳисобга олади. Баъзида дорилар бир-бирининг самарадорлигини бекор қилиши, баъзида эса дорилар бир-бирига мос келмаслиги мумкин. Бундай маълумотлар одатда ҳар доим дорилардан фойдаланиш бўйича кўрсатмаларда ёзилади, шунинг учун ҳам ўз-ўзини даволашга қарор қилган одам ушбу кўрсатмаларни, албатта, ўқиб чиқиши шарт. Даволаш курсининг тўлиқ бўлмаслиги Одам аллақачон ўзини анча яхши ҳис қилаётган бўлса, “аччиқ” дори ичишни давом эттириш нима учун керак?  Масалан, антибиотиклар ҳақида гап кетганда бундай фикрларни эшитиш мумкин. Шуни унутмаслик лозимки, дори-дармон курслари уларнинг самарадорлиги бўйича илмий тадқиқотлар асосида тузилади. Дозани ўтказиб юбориш Дори дозасини ўтказиб юбориш жиддий оқибатларга олиб келади. Бунга юқорида оғиз орқали қабул қилинадиган дорилар билан мисол келтирилган. Худди шундай ҳолат гемофилияни даволашда қўлланиладиган ва қон ивишига ёрдам берадиган коагулянтлар каби бошқа дорилар билан ҳам кузатилади. Бу менга ёрдам берди – сенга ҳам ёрдам беради Дори-дарммонлар билан боғлиқ маслаҳатларни беришда ҳушёр бўлиш керак. Бу анча хавфли бўлиши мумкин. Чунки бошқа одамнинг ҳолатида дори қандай таъсир қилишини билиб бўлмайди. Кўпгина дориларнинг кўрсатмаларида “эҳтиёткорлик билан қўлланг”  деган сўз киритилади. Бу маълум шароитларда препаратни қабул қилиш хавф билан боғлиқ эканини англатади. Ушбу хавфларни баҳолаш фақат шифокор томонидан амалга оширилади, у дори-дармонларни қабул қилишнинг потенциал фойдаси потенциал зарардан юқори ёки йўқлигини ҳал қилади.     

  • 17 Март, 16:44
  • Батафсил
not found

Дори-дармонларни қабул қилишда энг кўп учрайдиган хатолар. 1-қисм

Имкон қадар узоқ вақт соғлом бўлиш, ўзимизни яхши ҳис қилиш ва касалликни енгиш учун учун дори-дармонлар керак. Бироқ баъзан одамлар дори-дармонларни қабул қилишда хатога йўл қўйишади. Ушбу хатолар даволаниш самарасини бекор қилиши ва салбий реакцияларга олиб келиши мумкин. Aксарият хатолар нисбатан зарарсиздир, лекин баъзилари жиддий муаммоларга олиб келиши мумкин. Қуйида шу ҳақда тўхталиб ўтамиз. Ўз-ўзини даволаш Энг кўп учрайдиган хато. Бу ерда гап бемор ўзи қабул қилмоқчи бўлган дорининг баъзи хусусиятларидан бехабар бўлиши ҳақида кетмоқда. Масалан, ҳар сафар оғир иш кунидан кейин боши оғриган одам шифокорга боравермайди ва оғриққа қарши дори ичади. Бундан ташқари, одам ўз-ўзига нотўғри ташхис қўйиши натижасида бошқа касалликларнинг келиб чиқиш хавфи пайдо бўлиши мумкин. Яроқлилик муддати тугаган дори-дармонларни қабул қилиш Яроқлилик муддатига эътибор бермаслик нафақат дори самарадорлиги билан боғлиқ муаммоларга, балки соғлиқ учун жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Шуни ҳам ёдда тутингки, баъзи дорилар суюлтирилгандан ёки қадоқни очгандан кейин маълум вақт давомида самарали бўлиши мумкин. Aслида бундай дориларнинг амал қилиш муддати қадоқнинг яхлитлиги ҳали бузилмаган ҳолатлар учун кўрсатилади. Нотўғри дозалаш Бу хато, одатда, одамлар дориларни истеъмол қилиш бўйича кўрсатмаларни ўқимаганлиги ва жуда кам ёки аксинча жуда кўп дориларни қабул қилиши туфайли бўлади. Бу муаммога кўпинча ўз-ўзини даволамоқчи бўлганлар дуч келади. Шифокор эса керакли дозани билади ва агар лозим бўлса, уни даволаниш вақтига мослаштиради.      

  • 17 Март, 10:57
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech