Янгиликлар

not found

FDA 2022 йилда рекорд миқдордаги дори-дармонларни қайтариб олди

FDA фармацевтика тадқиқотлари ва ишланмалари маркази (CDER) фармацевтика сифати бошқармаси (OPQ) 2022 йилги йиллик ҳисоботига кўра, 166 ишлаб чиқариш майдончаларидан 912 та дори воситаси қайтариб олинган. Бу охирги 5 йил ичидаги энг баланд кўрсаткич. Ўтган йиллардагидек, бунга сабаб GMP стандартларига риоя қилмаслик. Шу билан бирга, энг кўп қайтариб олиш ҳолатлари (тахминан 37%) дори воситаларини ишлаб чиқариш ва сақлаш учун ҳарорат шароитларига риоя қилмаслик, стандарт ишлаш тартиб-қоидаларига ва сифатни таъминлаш тизимининг ички ҳужжатларига риоя қилмаслик билан боғлиқ. Шунингдек, етказиб берувчилардан илгари қайтариб олинган ифлосланган ёрдамчи воситалардан фойдаланган ҳолда дори воситаларини ишлаб чиқариш ҳам жиддий сабаблардан бири бўлди. Ҳисоботда таъкидланганидек, ишлаб чиқариш майдонларида текширувлар пайтида олинган паст кўрсаткичлар ва дориларни қайтариб олиш ўртасида сезиларли боғлиқлик сақланиб қолмоқда. Қайтариб олинган дорилар рўйхатида кўп маротаба учрайдиган халқаро патентланмаган номлар: асетаминофенни ўз ичига олган дорилар (таблеткалар, суюқликлар, суспензиялар), гидрохлоротиазидли ва гидрохлортиазидсиз лосартан (таблеткалар), фексофенадин/псевдоефедрин (таблеткалар), оксиметазолин гидрохлориди (назал еритмаси) ва магний цитрати (перорал эритмаси). Бундан ташқари, 2022 йилда FDA GMP стандартларини бузиш билан боғлиқ 72 та огоҳлантириш хати чиқарган, ва уларнинг 68 фоизи стерил бўлмаган тайёр дозалаш шаклдаги препаратларни ишлаб чиқарувчиларига юборилган. FDA мутахассислари томонидан ўтказилган намуналар текшируви натижасида 1552 та маҳсулот намунасидан 892 таси (57,5%) норматив талабларга жавоб бермаслигини кўрсатди. Бироқ, CDER маълумотларига кўра, бундай натижалат AҚШ бозорида сотиладиган дорилар сифатининг пасайганлигини тўғрисида далолат бермайди

  • 10 Июль, 12:27
  • Батафсил
not found

Ижтимоий имтиёзига эга бўлмаган беморлар қандай соғломлаштирилмоқда?

Президентимиз ташаббуси билан ижтимоий имтиёзга эга бўлмаган 3,5 минг нафар беморда юқори технологик операциялар ўтказилиши белгиланган эди. Уларнинг 2000 нафардан ортиғи болалар бўлса, 1500 нафари катта ёшли фуқаролар. Моддий имконияти чекланган, бепул даволаниш имтиёзига эга бўлмаган 1500 нафар бемор ўзи яшаб турган ҳудуддаги муассасаларда операция қилинмоқда. Жумладан: 620 нафарида чаноқ-сон ва тизза бўғимини эндопротезлаш, 170 нафарида юрак-тож артерияларини стентлаш, 90 нафарида лапароскопик, 33 нафарида бош мия операциялари, 41 нафарида буйрак тошларини майдалаш, 370 нафарида бошқа турдаги жарроҳлик амалиётлари ҳудудларнинг ўзида ўтказилиши режалаштирилган. Шу йил январь-май ойларида беморларнинг минг нафардан ортиғи шифохоналарга ётқизилиб, уларнинг 769 нафарида турли юқори технологик операциялар бажарилди. Хусусан, беморларнинг: 228 нафарида чаноқ-сон ва тизза бўғимини эндопротезлаш, 87 нафарида юрак тож артерияларини стентлаш, 72 нафарида лапароскопик, 9 нафарида бош мия операциялари, 35 нафарида буйрак тошларини майдалаш, 338 нафарида бошқа турдаги жарроҳлик амалиётлари ҳудудларнинг ўзида ўтказилди.

  • 10 Июль, 08:58
  • Батафсил
not found

Сунъий интеллект акушерлик ва гинекология бўйича синов имтиҳонида одамлардан яхшироқ натижа кўрсатди

Бўлажак мутахассислар учун ўтказилган акушерлик ва гинекология бўйича синов имтиҳонида ChatGTP сунъий интеллектга эга чатбот қўшимча тайёргарликсиз қатнашган иштирокчиларга қараганда яхшироқ натижа кўрсатди. Ушбу тажриба тадқиқотнинг бир қисми сифатида ташкил этилган бўлиб, унинг мақсади сунъий интеллект бўлажак шифокорлар учун имтиҳон топшириқларини қандай бажаришини аниқлаш эди.  ChatGTP бемор билан мулоқот қилишда ҳамдардлик кўрсатиш, анамнез маълумотларини йиғиш ва клиник маълумотларга асосланган ҳолда фикр юритиш каби жиҳатлар бўйича юқори балл олди. Тадқиқот American Journal of Obstetrics and Gynecology журналида чоп этилди. Тадқиқот натижаларига кўра, чатбот томонидан тўпланган ўртача балл 77,2 фоизни ташкил этган бўлса, одамлар ўртача 73,7 фоизни олишга муваффақ бўлишди. Шунингдек, сунъий интеллект ҳар бир топшириғни ўртача 2 дақиқа 54 сонияда бажарган. Бироқ, топшириқларни бажариш учун рекорд вақтга қарамай, ChatGTP баъзи саволларга жавоб беришда иштирокчилардан ўта олмади. Максимал холисликни таъминлаш учун барча имтиҳон топширувчиларнинг жавоблари аноним равишда имтиҳон комиссиясига тақдим этилди.

  • 7 Июль, 17:15
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech