Янгиликлар

not found

Никоҳланувчи шахсларни ОИВ инфекцияси бўйича тиббий кўрикдан ўтказиш жараёни электронлаштирилади

“Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка қарши курашиш тизимини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–14-сон, 20.01.2023 й.) қабул қилинди Қарор билан Аҳоли орасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир 2023–2027 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Дастурда, жумладан, қуйидагилар назарда тутилган: - аҳоли орасида ОИВ инфекциясини фаол аниқлаш мақсадида 15 та ОИТСга қарши кураш марказлари ва уларнинг 63 та туманлараро диагностика лабораторияларини сўнгги авлодга мансуб диагностик тест-тизимлар (ИФА) билан узлуксиз таъминлаш;- мигрантларни ОИВ инфекциясини ихтиёрий текшириш билан қамраб олишни кенгайтириш;- ОИВнинг онадан болага юқишининг олдини олиш мақсадида ОИВ инфекцияли оналардан туғилган 6 ойликкача бўлган болаларни қуруқ сут аралашмаси билан узлуксиз таъминлаш;- ОИВ инфекцияси билан яшовчи шахсларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш. Қарорга кўра, никоҳланувчи шахсларни ОИВ инфекцияси бўйича мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш жараёнини электрон тизим орқали амалга оширишни йўлга қўйиш мақсадида: ▫️2023 йил 1 июнгача Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида;▫️2023 йил якунигача бошқа ҳудудларда ФҲДЁ органлари ва тегишли тиббиёт муассасалари ўртасида электрон ҳамкорлик ташкил қилинади. 2023 йил якунигача ОИВ инфекцияси аниқланган ҳолатлар мониторингини таъминлаш, реал вақт режимида препаратлар ва диагностикумларнинг ҳаракатланишини кузатиб бориш имконини берувчи электрон ахборот тизими яратилади.

  • 23 Январь, 11:34
  • Батафсил
not found

 "CLICK PHARMA" МЧЖга берилган лицензия бекор қилинди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятга қарши курашиш департаменти Тошкент шаҳар Юнусобод туман бўлими ходимлари томонидан Тошкент шаҳар Юнусобод тумани, Буюк Турон МФЙ. Осиё кўчаси, 21-уй манзилида жойлашган "CLICK PHARMA" МЧЖ дорихонасида ўтказилган текширув натижасига кўра, республика сертификатлаштириш идоралари томонидан мувофиқлик сертификати расмийлаштирилмаган ва қонунга хилоф равишда сотиш учун сақланаётган 199 дона "Зардекс" дори воситалари борлиги аникланиб, холислар иштирокида баённома расмийлаштирилган. Юқоридаги ҳолат бўйича Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Тошкент шаҳар Юнусобод тумани, Буюк Турон МФЙ. Осиё кўчаси, 21-уй манзилида жойлашган "CLICK PHARMA" МЧЖга 2018 йил 18 июнда берилган TS 1166-сонли лицензияни бекор қилиш ҳақида Тошкент туманлараро иқтисодий судига киритган даъво аризаси суднинг тегишли ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилди ва "CLICK PHARMA" МЧЖга дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун берилган лицензия бекор қилинди. Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 818-сонли қарори билан тасдиқланган “Кучли таъсир килувчи моддалар рўйхати”га кирган дори воситаларининг чакана реализацияси (сотиш) фақат гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни сақлаш ва сотиш фаолияти учун лицензияга эга бўлган дорихоналар ва ижтимоий дорихоналар орқали амалга оширилиши белгиланган.

  • 20 Январь, 14:02
  • Батафсил
not found

ССВ: Ўзбекистонда иммунобиологик препаратлар ва онкологик касалликларни даволовчи дори воситалари ишлаб чиқарилади

Амрилло Иноятов,Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири: — Президентимизнинг Сингапурга давлат ташрифи доирасида фармацевтика йўналиши бўйича иккита келишув битими имзоланди. Ушбу мамлакатнинг “Мейнхардт Груп” компанияси ҳамкорлигида ташкил этилаётган Лойиҳалаштириш ва инжиниринг маркази билан иммунобиологик препаратлар ишлаб чиқарувчи, умумий қиймати 49 миллион АҚШ долларига тенг фармацевтика корхонаси очилиши белгиланди. Унга мувофиқ, юртимизда касалликлар профилактикаси ва даволаш жараёнида қўлланиладиган қуйидаги препаратлар тайёрлаш йўлга қўйилади: -вакцина, анатоксин, пробиотик ва эубиотиклар;-иммуноглобулин ва иммун зардоблари, ген инженерлиги йўли билан олинган моноклонал антитаналар;-иммун коррекцияси, иммун танқислиги муолажаси ва профилактикасида қўлланиладиган иммуномодуляторлар (интерлейкин, интерферон, тимус гормонлари, миелопептидлар, ўсма некрози омили, ўсиш омиллари ва бошқалар). Бундан ташқари, “СиПиДжи Интернейшнл” компанияси ҳамкорлигида очилаётган Ўзбекистон — Сингапур инвестиция корхонаси билан илдиз ҳужайралари асосида дори воситалари тайёрловчи биофармацевтика комплексини ташкил этишга қаратилган қиймати 100 миллион долларлик лойиҳани рўёбга чиқаришга келишилди. Маълумки, илдиз ҳужайралари ўз-ўзидан кўпайиш, митоз ёрдамида бўлиниш ва махсус ҳужайралар ҳосил қилиш, яъни турли аъзо ва тўқималарга айлана олиш хусусиятига эга. Замонавий тиббий амалиётда улардан онкологик, хусусан, лейкоз каби қатор касалликларни даволашда фойдаланилади. Илдиз ҳужайралари ёрдамида жароҳат ёки дегенератив хасталиклар натижасида ўзгаришга учраган тўқималарни тиклаш мумкин. Шу маънода, лойиҳанинг амалга оширилиши туфайли онкологик касалликлар муолажаси, кўмик тўқималари трансплантологияси ҳамда марказий асаб тизими ҳужайраларини тиклашда қўлланиладиган биофармацевтик воситалар ишлаб чиқариш имконияти яратилади.

  • 19 Январь, 14:42
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech