Янгиликлар

not found

Ўзбекистон II Халқаро фармацевтика форуми бошланди

Пойтахтимиздаги "Trillant” меҳмонхонасининг анжуманлар залида Иккинчи халқаро фармацевтика форуми бошланди. Ўзбекистонда иккинчи бор ташкил этилаётган мазкур форумда  Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Россия, Белорусь ва бошқа давлатларнинг регулятор-назорат органлари,  маҳаллий ва халқаро йирик ишлаб чиқарувчилар компаниялар, дистрибюторлар, ишлаб чиқариш технологияларини лицензияловчилар, шунингдек соҳада фаолият олиб борувчи мутахассислар иштирок этмоқда. Форумни  Ўзбекистон Республикасир соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов очиб берди. Сўзи аввалида иштирокчиларни қутлаб, сўнгги йилларда фармацевтика соҳасида амалга оширилаётган ислоҳатлар ҳақида маълумотлар бериб ўтди, сессиялар ишларига омад тилади. Форум дастуридан биринчи ва иккинчи кунлари ялпи мажлис, сессиялар, шунингдек, давра суҳбатлари,  В2В ва В2G  учрашувлари ўрин олган.  Форум сессияларида энг самарали ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқиш мақсадида Ўзбекистон ва қўшни мамлакатлар фармацевтика бозорининг долзарб масалалари муҳокама қилинади. Ўзбекистон фармацевтика саноатига GMP, GVP, GDP стандартларини жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади. Сессиялар доирасида фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи компаниялар ва дистрибюторлар ҳамда дорихоналар тармоғи раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиш кўзда тутилган бўлиб, улар форум давомида турли мамлакатларнинг етакчи соҳа вакиллари билан ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш имкониятига эга бўладилар. Форум эртага ҳам ўз ишини давом эттиради.

  • 5 Июнь, 12:21
  • Батафсил
not found

Овқат ҳазм қилишни яхшилайдиган дорилар

Ферментлар гуруҳи Ортиқча овқатланиш, оғир, ёғли овқатлар истеъмол қилишда, шунингдек, ошқозон-ичак трактининг бир қатор касалликлари мавжуд бўлганда, фермент этишмовчилиги факти кузатилади. Асосий компонент сифатида фермент препаратларининг асосий қисми панкреатинни  ўз ичига олади. Панкреатин таркибида овқат ҳазм қилиш учун зарур бўлган барча ферментлар мавжуд: - ёғларнинг парчаланишини таъминловчи липаз; - углеводларнинг сўрилишини осонлаштирадиган амилаза; - оқсилларни ҳазм қилиш учун масъул бўлган протеаз. Дорихона тармоқларида панкреатинни ўз ичига олган препаратлар Мезим, Пензитал, Креон, ва бошқалар номлари билан тақдим этилади.   Энтеросорбентлар Ушбу дорилар турли хил кимёвий тузилмаларнинг нейтрал моддаларидир, аммо токсик моддаларни ўзлаштириш ва блоклаш хусусиятига эга. Бу, айниқса, озиқ-овқатдан кучли заҳарланиш ва юқумли касалликлар  учун тўғри келади. Энг кенг тарқалган энтеросорбентлар фаоллаштирилган кўмир, Энтеросгель, Полисорб, Смекта. Энтеросорбентларни узоқ вақт давомида қабул қилиш тавсия этилмайди, чунки улар фойдали моддаларни, ферментларни ва микроэлементларни танадан чиқариб ташлайди.

  • 2 Июнь, 15:14
  • Батафсил
not found

Тадқиқот: талабалар айрим таомлардан воз кечиши керак

Олимлар талабалик йилларида тўғри овқатланмаслик бутун умр давомида соғлиқ муаммоларига олиб келишини аниқладилар: семириш, нафас олиш касалликлари ва депрессия. Тадқиқот Жинан университети тиббиёт факултети мутахассислари томонидан олиб борилди. Бу ҳақда “газета.ру” хабар бермоқда. Тажрибада Хитойнинг 31 университетидан 12 мингга яқин талаба иштирок этди. Тадқиқот шуни кўрсатдики, талабаларнинг нотўғри овқатланиш одатлари, яъни шакарли ва юқори калорияли овқатларни кўп истеъмол қилиши келажакда семириш хавфини оширади. Натижада стресс ва депрессия пайдо бўлади. Агар университет талабалари таомланиш рационига бефарқ бўлса, нафақат ортиқча овқатланишнинг одатий оқибатлари, балки юқумли касалликларга чалиниш хавфи ҳам ортади. “Биз талабалар учун яратилган овқатланиш муҳити ҳақида ўйлашимиз керак. Биз ошхоналаримиз ва савдо автоматларимизда соғлом овқатланиш имкониятлари мавжудлигига ишонч ҳосил қилишимиз керак, шунда улар йўл-йўлакай овқатланмасдан соғлом таомларни ҳам танлашлари мумкин”, — дея таъкидлади олимлар. Талабалар рационидан қандай овқатни чиқариб ташлаш керак? 1. Фаст-фуд: гамбургерлар, ҳот-доглар, картошка фри. Ушбу маҳсулотлардаги лаззат кучайтиргичлар ўзига қарам қилади. "Тез" тайёрланадиган овқатларни тез-тез истеъмол қилиш соғлиқдаги муамоларга сабаб бўлади. 2. Чипслар ва кракерлар (сухариклар). Уларни доимий истеъмол қилиш гастрит, ошқозон ярасига олиб келиши мумкин. 3. Майонез ва кетчуп. Майонезнинг тез-тез қўшилиши инсоннинг қон томирларига таъсир қилади, гипертония ва атеросклероз каби касалликларга олиб келиши мумкин. Ушбу соусларнинг иккаласида ҳам кимёвий қўшимчалар ва бўёқларнинг юқори миқдори мавжуд. 4. Шакар ва туз. Ширинликларни кўп истеъмол қилиш семириш ва диабетга тўғридан-тўғри йўлдир. Тузни ортиқча истеъмол қилиш танадаги суюқлик даражасининг бузилишига олиб келади ва бу ўз навбатида, буйраклар, юрак ва қон томирларидаги юкни оширади. Натижада - буйрак етишмовчилиги, кўришнинг хиралашиши, юрак хуружи, инсульт юзага келиши мумкин. 5. Газланган ичимликлар. Бундай ичимликларнинг зарари уларнинг таркибида мавжуд бўлган озиқ-овқат кимёвий қўшимчаларининг ортиқча миқдоридадир. Кока-кола, алкоголсиз ичимликлар, газланган сувлар таркибида кўп миқдорда шакар мавжуд. Бундай ичимликлардан доимий фойдаланиш кальцийнинг суяклардан аста-секин ювилиб чиқиб кетишига, овқат ҳазм қилиш муаммоларига ва бошқа салбий оқибатларга олиб келади. 6. Қандолат маҳсулотлари. Шоколадлар, ширинликлар ортиқча миқдордаги шакарни ўз ичига олади. 7. Попкорн. Маълумки, маккажўхори хавфли эмас, лекин ёғ, туз, шакар, бўёқлар, лаззат кучайтиргичлар, хушбўй моддалар билан биргаликда у соғлиқ учун зарарли озиқ-овқат маҳсулотига айланади.

  • 2 Июнь, 10:29
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech