Янгиликлар

not found

Дори воситаларининг ён таъсири ва қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Кўпчилик бу тушунчалар орасидаги фарқ йўқ, деб ўйлашади. Аслида ундай эмас. Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар — бу муайян дори воситасидан фойдаланиш мумкин бўлмаган ҳолатлар ёки касалликлар.Оддий мисоллар: диклофенак ошқозон яраси кучайганида қўлланилмаслиги керак, нитроглицерин — паст босимда ва пенициллинга аллергия бўлса, нафақат унинг ўзи, балки бошқа антибиотик препаратларини ҳам қўллаш мумкин эмас.Агар ушбу талаблар бузилган бўлса, муаммолар бўлиши аниқ, шунинг учун шифокор дори-дармонларни буюришдан олдин қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатларни истисно қилади. Ножўя таъсир ёки препаратнинг ножўя реакцияси — бу препаратни оддий дозаларда қўллашда юзага келадиган, инсон организми учун кутилмаган ва зарарли реакция. Юзага келиши мумкин бўлган ён таъсирлар дори воситалари қўлланмаларида батафсил келтирилади.Ён таъсирлар даволаниш пайтида, баъзан ундан кейин ҳам ривожланиши мумкин. Улар беморни қўрқитмаслиги, аммо ҳолатдаги ўзгаришлар препаратни қабул қилиш билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги учун ҳам қўлланмаларда кўрсатма сифатида келтирилган. ЖССТ экспертлари салбий реакцияларнинг асосий сабабларини келтиради: - мутахассисларнинг кўрсатмаларига риоя қилмаслик;- рецепт бўйича дорилар билан ўз-ўзини даволаш;- ортиқча дозалар ва қабул қилиш муддати;- бошқа дорилар ва озиқ-овқат билан ўзаро таъсири.

  • 11 Май, 08:47
  • Батафсил
not found

Кучли таъсир қилувчи дори воситалари ва этил спиртининг ноқонуний муомалага киритилишини олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Данғара тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Matiz” русумли автотранспорт воситаси йўловчиси З.Т. Қўқон шаҳар, Чархий кўчасида фуқаро Э.А.га жами 719 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 71,9 млн сўмга сотиш учун олиб келган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Шунингдек, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.О. “K.S.” МЧЖга тегишли 6 000 литр этил спиртини ушбу корхонада норасмий ишлаб келган С.И.дан жами 153 млн сўмга сотиб олишга келишиб, ушбу спирт маҳсулотини бошқа бир фуқаро Ф.М.га 13 700 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган. ()Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш), 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

  • 10 Май, 14:00
  • Батафсил
not found

2022 йилда энг кўп даромад олган 10 та энг яхши фармацевтика компаниялари

Саноат тарихида биринчи марта фармацевтика компаниясининг йиллик даромади 100 миллиард доллардан ошди. Pfizer - 100,33 млрд. доллар. Pfizer ушбу босқични асосан COVID-19 туфайли босиб ўтди: Comirnaty  вакцинаси 37,8 миллиард доллар, Paxlovid таблеткалари 18,9 миллиард доллар даромад келтирди.  Агар биз Pfizerнинг  глобал даромадидан cовид маҳсулотларини олиб ташласак,  43 миллиард долларни ташкил қилади — бу кўрсаткич фармацевтика компаниясининг пандемиягача бўлган сотувига тўғри келади. Компаниянинг ўзи 2023 йилда  даромади 67 миллиард доллардан 71 миллиард долларгача бўлишини тахмин қилмоқда. Jonson & Jonson - 94,94 млрд. доллар Фармацевтика, тиббиёт технологиялари ва истеъмолчи соғлиғини сақлаш соҳаларида фаол глобал корпорация сифатида Johnson & Johnson мунтазам равишда рейтингнинг энг юқори поғонасида туради. 2022 йилда Pfizer Johnson & Johnson  компаниясига кутилмаган фойда олиб келиб, саноатнинг 1-рақамли ишлаб чиқарувчилари қаторига олиб чиқди ва даромад 100 миллиард долларга яқинлашган. Johnson & Johnson компаниясининг 94,9 миллиард долларлик умумий савдоси тиббий асбоблар ва соғлиқни сақлаш маҳсулотларидан тушган даромадни ўз ичига олади, шунинг учун уни “ҳамкасблари” билан тўғридан-тўғри солиштириш қийин.  Аммо шуни таъкидлаш мумкинки, ўтган йили компаниянинг фармацевтика бизнеси 2021 йилга нисбатан деярли 2 фоизга ўсган: унинг даромаддаги улуши 52,56 миллиард долларни ташкил этади. Roche - 66,26 млрд. доллар 2022 йилда Roche компаниясининг даромади 2021 йилга нисбатан атиги 0,8 фоизга ошди.  Rituxan, Gerceptin va Avastin - Rocheнинг машҳур саратонга қарши дорилари. MSD (Merck & Co) - 59,28 млрд. доллар Вакциналар ишлаб чиқариш бўйича етакчилардан бири бўлган Merck & Co. COVID вакцинасини яратишга уринишларида муваффақиятсизликка учради. Аммо унинг оғиз орқали юбориладиган антивиралpreparati Lagevrio яхши фойда олиб келди.  Ўтган йили Lagevrio 5,68 миллиард доллар ишлаб олди — бу аслида йиллик даромаднинг ўндан бир қисми! Бу йил учун компания Lagevrio сотувини 1 миллиард долларга прогноз қилмоқда,  умумий даромадни эса 7,2-58,7 млрд долларга тушиши кутилмоқда. AbbVie - 58,05 млрд. доллар AbbVie даромадлари ҳеч қачон ўзгарувчан бўлмаган. Humira, унинг этакчи дориси — ва энг кўп сотиладиган маҳсулоти. Novartis - 50,54 млрд. доллар Таҳлилчиларнинг маълумотларига кўра, Швейцария фармацевтика компанияси 2027 йилга бориб, ҳозирги кучли ўнталикдан АҚШдаги энг яхши бешта дори ишлаб чиқарувчилардан бирига айланишни мақсад қилган. Bristol Mayers Squibb - 46,16 млрд. доллар Bristol Myers Squibb савдоси ўтган йили 0,5 фоизга камайди— 2021 йилда унинг даромади 9 фоизга ошган бўлсада. Мутахассислар бу тенденцияни Revlimidнинг эксклюзивлигини йўқотиши билан изоҳлашади. Sanofi - 45,22 млрд. доллар 2022-йилда Sanofiʼнинг глобал савдоси 43 миллиард евродан сал кам бўлди.  Sanofi компаниясининг асосий маҳсулотига айланган Dupixent  ўтган йили 2021 йилга  нисбатан деярли 44 фоизга кўп даромад олди. Компания 2023 йилда  Dupixent  сотув ҳажмини 10 миллиард еврога етишини кутмоқда. AstraZeneca - 44,35 млрд. доллар Ўтган йилги даромадлар таркиби қуйидагича: Aleksion орфан дориси 7,1 миллиард доллар даромад келтирган; AstraZeneca компаниясининг энг машҳур глифлозинлари 4,4 миллиард долларни ташкил қилади. Онкологик препаратлари ҳам даромаднинг асосий улушини турли нисбатларда эгаллаган ва савдо ҳажми икки баробар ўсган. GSK - 36,15 млрд. доллар GSK даромадлари Shingrix vaktsinasi (+60%) ҳисобига пул кўринишида 13% га ўсди. Бундан ташқари, янги узоқ муддатли ОИВ дорилари Dovato ва Cabenuva даромадни оширди.

  • 10 Май, 11:02
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech