Янгиликлар

not found

Халқ табобатида қандай малака оширилади?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Халқ табобатини ривожлантириш марказларига тингловчиларни қабул қилиш ва битирувчиларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган (рўйхат рақами 3426, 07.04.2023 й.). Низомда белгиланишича, тиббиёт ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш халқ табобати ҳудудий марказлари томонидан амалга оширилади. Малака ошириш курсларида ўқиш асосий иш жойидан ажралган ҳолда амалга оширилади. Ўқув марказларида ўқув юкламасининг энг кўп ҳажми ҳафтасига 36 соат этиб белгиланади. Низом ўқиш учун аризаларни қабул қилиш ҳамда курс якунланганидан кейин аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди. Қуйидаги шахслар ўқишга қабул қилинмайди: - қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар;- суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;- психиатрия ёки наркология муассасаларида ҳисобда турадиган шахслар;- умумий ўрта ёки ўрта махсус профессионал маълумотга эга бўлмаган шахслар. Аттестация суҳбат шаклида ўтказилади ва унинг натижалари баллар қўйиш йўли билан 100 баллик тизимда баҳоланади. Битирувчи 86-100 баллар оралиғида балл тўпласа, унинг билими “аъло” деб, 71-85 баллар оралиғида балл тўпласа “яхши” деб, 56-70 баллар оралиғида балл тўпласа, “қониқарли” деб баҳоланиб, аттестациядан ўтган деб ҳисобланади.

  • 4 Май, 09:02
  • Батафсил
not found

“Гвайфеназин” сиропи юртимизда давлат рўйхатидан ўтказилмаган

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ҳиндистоннинг “QP PHARMACHEM LTD” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган “Гвайфеназин” сиропининг сифатсиз серияси бўйича огоҳлантириш эълон қилган эди. Маълумот учун, “Гвайфеназин” препарати балғам кўчирувчи восита бўлиб, унинг нафас йўлларидан чиқариб юборилишини енгиллаштириш ва йўтални камайтириш учун қўлланилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ЖССТнинг 4/2023-сонли хабарномасида эълон қилинган мазкур “Гвайфеназин” сиропи (GUAIFENESIN SYRUP TG SYRUP) ва уни ишлаб чиқарувчи “QP PHARMACHEM LTD” компаниясининг бошқа дори препаратлари Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилмаганлигини ҳамда юртдошларимиз бу борада хавотирга тушмасликларини билдиради. Ҳозирги кунда дунёда сироп билан боғлиқ диэтиленгликоль ва этиленгликоль контаминацияси ҳолатида юзага келаётган салбий оқибатларнинг олдини олиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мамлакатимиз ҳудудига кириб келаётган дори препаратларининг сифат назорати янада кучайтирилган.

  • 3 Май, 13:27
  • Батафсил
not found

ЖССТ Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган яна бир йўтал сиропидан огоҳлантирди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Маршалл ороллари ва Микронезияда Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган хавфли йўтал сиропи юки топилганини маълум қилди. Бу ҳақда BBC хабар берди. ЖССТ Panjob QP Pharmachem Ltd томонидан ишлаб чиқарилган Guaifenesin TG сиропининг синовдан ўтказилган намуналарида “қабул қилиб бўлмайдиган миқдорда диэтилен гликол ва этилен гликол” борлигини таъкидлади. Сироп таркибидаги иккала бирикма ҳам одамлар учун заҳарли ва истеъмол қилинган тақдирда ўлимга олиб келиши мумкин. ЖССТ баёнотида кимдир препарат оқибатида касал бўлган-бўлмаганига аниқлик киритилмаган. QP Pharmachem Ltd бошқарув директори Судҳир Пазакнинг айтишича, компания барча тартибга солувчи рухсатларни олгандан кейин 18 346 та сироп партиясини Камбоджага экспорт қилган. У мазкур маҳсулот Маршалл ороллари ва Микронезияга қандай етиб келганини билмаслигини айтди. ЖССТ баёнотида айтилишича, кўкрак қафасидаги йўтал аломатларини йўқотиш учун ишлатиладиган маҳсулот Австралия дори воситалари бошқармаси, Терапевтик товарлар бошқармаси томонидан синовдан ўтган. Сироп Ҳаряна штатида жойлашган Тrillium Pharma томонидан сотилган. Тrillium вакили ва Ҳиндистон ҳукумати мазкур хабарга муносабат билдирмаган. “На кўрсатилган ишлаб чиқарувчи, на сотувчи ЖССТга ушбу маҳсулотларнинг хавфсизлиги ва сифати бўйича кафолат бермаган”, — дейилади ташкилот баёнотида.

  • 3 Май, 11:07
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech