Янгиликлар

not found

Олимлар парацетамол устида тадқиқотларни давом эттирмоқда

Парацетамолдан узоқ муддат фойдаланиш қон босими юқори бўлган беморларда юрак хасталиги ва инсульт эҳтимолини оширади. Бу ҳақда Эдинбург университети мутахассисларининг тадқиқот маълумотларига таяниб, Circulation журнали хабар бермоқда. Тадқиқотда юқори қон босимига эга бўлган 110 нафар кўнгилли иштирок этди. Икки ҳафта давомида улар кунига тўрт марта парацетамол, бошқалари эса плацебо қабул қилишди. Шу билан бирга, субъектларнинг учдан икки қисми ҳам қон босими тушириш учун дориларни ичишган. Натижада, субъектларда ўртача қон босими ортиши аниқланди. Тадқиқот иштирокчилари препаратни қабул қилишни тўхтатгачгина қон босими меъёрга тушди. Мутахассисларнинг фикрича, парацетамолдан мунтазам фойдаланиш юрак хасталиги ёки инсульт хавфини тахминан 20 фоизга ошириши мумкин. Аввалроқ парацетамол қабул қилиш жигарга зарарлиги ҳақида маълум бўлган эди. Бундан ташқари шишиқ, қабариқ билан кечадиган аллергик қизил тошма қўзғатиши мумкин. Парацетамол Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ҳаётий муҳим дори воситалари рўйхатига киритилган.

  • 25 Апрель, 09:31
  • Батафсил
not found

Коллагенни тўғри қабул қилиш қоидалари

Коллаген — бу эркаклар ва аёллар танаси учун жуда муҳим бўлган протеин. Соч, тери, тирноқларнинг соғлиғига фойдали таъсир кўрсатади, қариш жараёнини секинлаштиради ва бу микроэлемент бўғинлар фаолиятига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Коллагенни куннинг қайси вақтида қабул қилиш керак? —Ушбу қўшимчани қачон ва куннинг қайси вақтида, шунингдек, тўқ ёки оч қоринга қабул қилишнинг аҳамияти йўқ. Протеинларнинг энг кўп парчаланиши ингичка ичакда содир бўлади. Коллаген дозасини қандай танлаш мумкин? — Ҳозирда кунига қанча коллаген қабул қилиш кераклиги ҳақида расмий тавсиялар мавжуд эмас. Доза қўшимчанинг шаклига ва уни қабул қилиш мақсадига боғлиқ. 2,5-15 г коллагеннинг кунлик дозаси хавфсиз ва самарали ҳисобланади. Коллаген қандай қилиб яхшироқ сўрилади? —Гидролизланган коллаген кукуни сув билан суюлтирилгандан кейин қабул қилинади. Ушбу шаклдаги оқсил яхшироқ сўрилади: унинг ошқозон-ичак трактида сўрилиши тахминан 30 дақиқадан сўнг бошланади. Коллагенни витаминлар билан аралаштириш мумкинми? — Коллагенни кўпгина витаминлар ва қўшимчалар билан қабул қилиш хавфсиздир. Коллагеннинг бошқа витаминлар билан салбий ўзаро таъсири ҳақида ҳеч қандай далил йўқ. Коллагеннинг энг яхши шакли қайси? - Кукун — энг яхши йўл коллаген пептидларидан фойдаланиш,  чунки унинг таркибида юқори дозадаги ингредиентлар бўлиши мумкин ва уларни деярли ҳар қандай рецептга қўшиш осон.

  • 20 Апрель, 13:27
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech