Янгиликлар

not found

АОКАда АҚШлик оммавий коммуникациялар бўйича эксперт Боб Женсен матбуот котиблари учун маҳорат дарслари ўтказмоқда

Кеча ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ахборот хизматлари фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш, инқирозли коммуникация, дезинформация ва фейк хабарларга қарши курашиш, қисқа ва узоқ муддатли стратегияларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалга ошириш” мавзусидаги уч кунлик семинар-тренинг ўз ишини бошлади. Семинар-тренингда Мелбурн университетидаги Табиий офатларни бошқариш ва жамоат хавфсизлиги бўйича халқаро маслаҳат қўмитаси аъзоси, оммавий коммуникациялар бўйича тажрибали эксперт Боб Женсен маъруза ва тақдимотлари билан иштирок этаяпти. Тадбир аввалида Агентлик директори А.Ходжаев мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, лойиҳа-дастурлар, йўл хариталарини аҳолига содда ва осон тилда етказиш, давлат органларининг очиқлиги ҳамда шаффофлигини таъминлашда ахборот хизматларининг устувор жиҳатларини санаб ўтиб, бунда уларнинг ҳам амалий ҳам назарий кўникмаларини такомиллаштириш, халқаро талабларга мос равишда тажриба оширишлари учун Агентлик томонидан мунтазам равишда тегишли ишлар амалга оширилаётгани, шу жумладан, махсус семинар-тренинглар ташкил этилаётганини таъкидлади. Америкалик эксперт Боб Женсен маҳорат дарсида инқирозли коммуникацияни ташкил қилишнинг муҳим жиҳатлари, унга қарши мулоқот режасини ишлаб чиқиш, ахборот хизматларининг бундай вазиятларда тезкор муносабат билдириш принциплари ва бошқа долзарб мавзулар бўйича нутқ сўзлади. Тадбирга 100дан зиёд матбуотлари котиби жалб қилинган бўлиб, улар тренинг давомида ўзларини қизиқтирган ҳамда ҳар бир соҳада аҳамиятли бўлган саволларга жавоб олишмоқда. "Дори-Дармон" АК матбуот котиби К. Пардаева ҳам мазкур семинар-тренингда иштирок этаяпти. Эслатиб ўтамиз, семинар-тренинг 4-6 апрель кунлари бўлиб ўтади. Тренинг якунида қатнашчиларга махсус сертификат топширилади.

  • 5 Апрель, 12:50
  • Батафсил
not found

“Аҳолини сифатли истеъмол товарлари билан таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–110-сон, 04.04.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра: ♦ истеъмолчилар ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотларнинг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ қилмиш учун жавобгарлик кучайтирилади; ♦ этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ қилмиш учун жавобгарлик ижтимоий хавфлилик даражасидан келиб чиқиб ўрнатилади; ♦ санитария қонунчилиги ва ветеринария, ветеринария-санитария қоидаларини бузганлик учун белгиланган маъмурий жавобгарлик кучайтирилади; ♦ ўзганинг товар белгисидан, хизмат кўрсатиш белгисидан, географик кўрсаткичидан, товар келиб чиққан жой номидан, адаштириб юбориш даражасида улар билан ўхшаш бўлган белгидан ёки фирма номидан қонунга хилоф равишда фойдаланганлик учун жавобгарлик кучайтирилади; ♦ белгиланган талаблар ва шартларнинг қўпол равишда бузилиши оқибатида лицензияси бекор қилинган ёки хабардор қилиш тартибида фаолиятни (ҳаракатларни) амалга ошириши тугатилган тадбиркорларга қуйидаги рўйхатда келтирилган фаолият турлари билан шуғулланишига чекловлар белгиланади. Мазкур масалалар юзасидан тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. ✅ Қарорга мувофиқ, истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, сертификатланмаган, сақлаш муддати ўтиб кетган, контрафакт ва истеъмолга яроқсиз товарларни ишлаб чиқариш ҳолатлари ҳамда уларнинг айланмасига чек қўйишда жамоатчилик назорати кучайтирилади. Жумладан: мурожаатлар ягона ахборот тизими орқали қабул қилинади ва улар ваколатли органлар томонидан қисқа муддатларда кўриб чиқилади; ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган шахслар рағбатлантирилади.  

  • 5 Апрель, 12:07
  • Батафсил
not found

Россияликлар кўпинча вирусга қарши препаратларнинг сифатини текширадилар

"Честный ЗНАК" маҳсулотларни маркировкалаш ва назорат қилиш миллий тизими ўзининг мобил иловаси маълумотларини таҳлил қилди. Жорий йилнинг биринчи чорагида дори-дармонларни сотиб олаётганда, фуқаролар кўпроқ арбидолни текширишди, шунингдее, тауфон кўз томчилари, аскорбин кислотаси, омез ва омепрозол, аквадетрим, кардиомагнил, пенталгин, парацетамол, ингаверин ҳам кучли ўнликка кирди. Умуман олганда, илова фойдаланувчилари шу вақт ичида деярли 600 минг пакет турли дори воситаларини сканерлашди. “Честный ЗНАК” мобил иловаси туфайли россияликлар дорихоналарда ҳар қандай, ҳатто энг кам учрайдиган дори-дармонларни топиш имкониятига эга. Илова товарларни маркировкалаш ва назорат қилиш бўйича давлат ахборот тизимининг бир қисмидир. Муомалага киритилган барча дорилар бугунги кунда индивидуал маркировкалаш кодига эга, тизимда барча дорихоналар, шифохоналар, ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар, дори тарқатувчилар ҳақида маълумотлар мавжуд. Дори воситалари муомаласи билан боғлиқ бўлган ҳар бир ташкилот бу ҳақда маълумотларни тизимга узатади. Ушбу маълумот истеъмолчиларнинг фойдасига хизмат қилади. Дори воситаларининг қонунийлиги ва ҳақиқийлигини, яроқлилик муддатини – шу ва бошқа кўп нарсаларни ҳар ким илова орқали текшириши мумкин”, – дейди ИТРМ бош директорининг ўринбосари Реваз Юсупов. Честный ЗНАК – бу истеъмолчиларга маркировкалаш тизими ва бошқа давлат ахборот тизимларида мавжуд бўлган барча товарлар тўғрисидаги маълумотларга кириш учун ягона ойна. Масалан, илова дорихоналарда исталган дори-дармонларни топишга ва дори-дармонлар бўйича кўрсатмаларни қулай шаклда олишга, уларни қабул қилиш учун сигнални ўрнатишга имкон беради.         

  • 5 Апрель, 09:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech