Янгиликлар

not found

Сунъий интеллект олимларга ичак яллиғланишини даволаш учун молекула яратишга ёрдам берди

Гонконгнинг Insilico Medicine биотехнология компанияси ичак яллиғланиш касалликлари билан курашиш учун экспериментал молекула ишлаб чиқилганини эълон қилди. Олимларнинг фикрича, сунъий интеллектдан фойдаланиш иш вақтини бир неча йилдан 12 ойгача қисқартиришга ёрдам берди. Ичак яллиғланиш касалликлари иккита нозологик шаклни ўз ичига олади: ярали колит ёки носпецифик ярали колит (йўғон ичак яраси) ва Крон касаллиги. Улар асосан меҳнатга лаёқатли ёшдаги одамларда учрайди, ҳаёт сифатини оғир аломатлар билан ёмонлаштиради - қорин оғриғи, ичак ҳаракати билан боғлиқ муаммолар, вазн йўқотиш ва иш қобилиятини йўқотиш. Компания маълумотларига кўра, сунъий интеллект ёрдамида ишлаб чиқилган молекула клиникадан олдинги синовларда ҳайвонларнинг ичак тўсиғи функциясини тиклаш қобилиятини кўрсатди. Ишлаб чиқувчилар ушбу молекулага асосланган препарат мавжуд аналогларга қараганда камроқ ён таъсирга эга бўлишига ишонишмоқда. Маълумотларга кўра генератив кимё учун Chemistry42 сунъий интеллект платформасидан фойдаланиб, компания фақат ичакда ишлайдиган молекулани ишлаб чиқишга муваффақ бўлган. Препарат қон оқимига кирмайди, бу эса ножўя таъсирларни камайтиради. Сунъий интеллект технологиялари туфайли компания молекулани ишлаб чиқишдан бошлаб клиникадан олдинги синов учун номзод қилиб кўрсатишгача бўлган бутун жараённи 12 ойдан камроқ вақт ичида якунлай олди, бу жараён одатда бир неча йил давом этарди. Insilico Medicine 2025 йил бошида клиник синовларнинг биринчи босқичи натижаларини тақдим этишни режалаштирмоқда.

  • 16 Декабрь, 09:53
  • Батафсил
not found

Нафасни назорат қилувчи ақлли пластир ишлаб чиқилди

Саутгемптон (Буюк Британия) олимлари соғлиқ муаммоларини диагностика қилишга мўлжалланган ақлли пластир ишлаб чиқишди. Тадқиқот Sensors журналида чоп этилган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, беморнинг нафас олиши ҳақидаги маълумотлар ёрдамида турли касалликларни, масалан, сепсис ва коронавируснинг олдини олиш мумкин. Бироқ, ҳозирги мавжуд бўлган тақиладиган сенсорлар қўпол ва ноқулай. Олимлар тери билан бевосита алоқа қилмасдан ҳам нафас олиш частотасини аниқ кузатиб борадиган ақлли пластир ихтиро қилишди. Қурилма бир нечта функционал қатламларга эга бўлиб, улар ёрдамида нафас олиш частотасидаги билинар-билинмас ўзгаришларни ҳам аниқ қайд этиши мумкин. Тажриба доирасида пластир бир дақиқада икки марта нафас олиш аниқлигида ишлади. Шунингдек, қурилмани симсиз алоқага улаш ва бемордан маълумотларни тўғридан-тўғри шифокорнинг компютерига узатиш мумкин. Мутахассислар ақлли пластирни арзон ва оммавий ишлаб чиқаришга мос деб аташди. Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, дунёда 435 миллиондан ортиқ одам нафас олиш ва унга ёндош касалликлардан азият чекади, шунинг учун арзон ва самарали тиббий асбоб ишлаб чиқариш ўзини оқлайди. Aқлли пластир клиник синовлар доирасида қўшимча равишда текширилади.

  • 14 Декабрь, 17:57
  • Батафсил
not found

Стоматитни даволашнинг халқона усуллари

Стоматит - оғиз бўшлиғининг касаллиги бўлиб, унда шиллиқ қават яллиғланади, тил, милк, танглай ва ёноқларнинг ички қисмига таъсир қилади. Бу касаллик кўпинча заиф иммунитет фонида кузатилади. Стоматитнинг белгилари ва сабаблари Стоматитнинг дастлабки босқичида оғизнинг шиллиқ қавати қизариб кетади, қуруқлик пайдо бўлади, шунингдек, оғизда ёқимсиз ҳислар пайдо бўлади.Тахминан 3-куни тилда оқ қоплама ҳосил бўлади, вақт ўтиши билан оғизнинг бутун ички юзасида пайдо бўлади. Бундан ташқари, у лаблар бурчакларида ҳам пайдо бўлиши мумкин. Стоматитнинг сўнгги босқичида бляшка пайдо бўлган жойда ингичка кулранг ёки оқ рангли қоплама билан қопланган бир ёки бир нечта яралар пайдо бўлади. Атрофида қизариш, яраларнинг ўзи бироз шишган бўлади. Стоматитнинг турли сабаблари бор. Бу оғиз гигиенасига амал қилмаслик, аллергик реакциялар, механик шикастланишлар ёки шиллиқ қаватнинг куйиши, витамин етишмаслиги, инфекциялар ва иммунитетнинг заифлашиши. Стоматитни уйда даволаш Стоматитнинг олдини олишнинг асосий чора-тадбирлари оғиз бўшлиғи гигиенаси, тоза сабзавот ва меваларни истеъмол қилиш, оғиз бўшлиғидаги турли микро жароҳатларни ўз вақтида даволашдир. Стоматитни айниқса эрта босқичларда даволаш самарали бўлади. Ушбу касалликдан имкон қадар тезроқ қутулиш учун сиз маълум қоидаларга риоя қилишингиз керак. Даволаш даврида аччиқ, нордон ва шўр овқатлар, зираворлар, музқаймоқ ва газланган ичимликлар истеъмол қилиш мумкин эмас. Оғиз бўшлиғи гигиенасига жиддий эътибор бериш керак: ҳар овқатдан кейин сиз тишлар ювилиши ва оғиз яллиғланишга қарши ўсимлик дамламалари билан чайилиши керак. Стоматитни даволаш муваффақиятли бўлиши учун оғиз бўшлиғида инфекция ўчоқларини йўқ қилиш керак. Улар, масалан, кариес ёки тиш эмалидаги турли хил чўкмалар бўлиши мумкин. Бугунги кунда стоматитдан қутулишнинг кўплаб усуллари мавжуд, жумладан анъанавий усуллар. Бироқ болалар ва катталардаги стоматитни даволаш, қандай воситаларни қўллашдан қатъи назар, шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда амалга оширилиши керак. Стоматитни даволашда ярани даволовчи ва яллиғланишга қарши хусусиятларга эга бўлган турли доривор ўсимликлар ёрдам беради. 1-усул. 1 ош қошиқ майдаланган хом картошкани кунига 2 марта 5 дақиқа давомида оғизда ушлаб туриш лозим. Даволаш 5-7 кун давом этиши керак. 2-усул. Мойчечак турли хил яллиғланишларни даволаш учун универсал воситадир, хусусан, стоматитни даволашда ҳам ёрдам беради: 1 стакан қайноқ сувга 1 чой қошиқ қуритилган ромашка гуллари солиб, димланади. Дамлама илқ ҳолга келгач, 1 ош қошиқ асал қўшилади. Бу дамлама билан 3-4 марта чайиш лозим. Мойчечак ўрнига аччиқ кўк чойдан ҳам фойдаланиш мумкин. 3-усул. Мингяпроқ (тысячелистник) нафақат стоматитга, балки периодонтал касалликларга, тиш оғриғига ва гингивитга ҳам ёрдам беради. Бу ўтнинг бир қошиғи бир стакан қайноқ сувга солиниб, 15 дақиқага димланади. Тайёр дамлама билан кунига 3-4 марта оғиз чайилади. 4-усул. Саримсоқ анъанавий равишда оғиз касалликларини даволашда ишлатилади. Стоматит учун сиз 3 дона саримсоқни майдаланади ва бир чой қошиқ йогурт билан аралаштирилади. Аралашма оғизга солиниб, тил билан шиллиқ қават ва милкларнинг барча таъсирланган жойларига суртиш керак. Оғизда ёниш ҳисси пайдо бўлади. 5-усул. Стоматитни сода эритмаси билан чақиш ҳам фойдалидир. Бир стакан қайнатилган илиқ сувга 1 чой қошиқ сода солиниб, яхшилаб эритилади ва ҳар соатда, шунингдек, ҳар овқатдан кейин оғиз чайилади. 6-усул. Бир идишга 1 ош қошиқ эман пўстлоғи (коры дуба), бир стакан сув солиб оловга қўйилади. Aралашмани аввал баланд оловда қайнатиб, кейин 10 дақиқа давомида паст оловда қайнатилади. Дамлама илиқ ҳолатга келгач, сузиб олинади ва кунига камида 5 марта оғиз чайилади. Қулайлик учун сиз тайёр дамламани 5 тага бўлиб олишингиз мумкин. Фақат ишлатишдан олдин илиқ ҳолатга келтиринг.

  • 14 Декабрь, 14:51
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech