12:00 (16.10.2024)

802

Анорни мунтазам истеъмол қилиш саратон ва диабет хавфини камайтиради. Кузги фойдали 5 та маҳсулот

Кузда, совуқ мавсумда, саломатлик ва иммунитетни қўллаб-қувватлайдиган, кўп миқдорда витаминлар, микроэлементлар ва антиоксидантларни ўз ичига олган маҳсулотларни албатта истеъмол қилиш керак, дейди эндокринолог ва диетолог Эльвина Бинатова.

Мутахассис анорни биринчи ўринга қўйди. Унинг сўзларига кўра, бу маҳсулот C витамини ва антиоксидантларнинг энг кучли манбаларидан биридир.

“Ундан мунтазам фойдаланиш саратон, диабет ва юрак-қон томир тизими билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олишга ёрдам беради. Aнор таркибидаги тола (клеткатча) ва мева кислотаси ичак фаолияти учун ҳам фойдалидир. Мевага қизил ранг берадиган антоциянлар эса организм ҳужайраларини оксидловчи стрессдан ҳимоя қилади”, - дейди Бинатова

Навбатдаги супер полиз маҳсулоти бу қовоқдир. Мутахассис таъкидлаганидек, у ичакнинг нормал ишлашига ёрдам берадиган, токсинлар олиб ташлайдиган ва холестеринни пасайтирадиган озиқ-овқат толасига бой. Қовоқда шунингдек, кўриш, тери, соч ва қон томирлари учун фойдали бўлган бета-каротин мавжуд. Бундан ташқари, у ёшга боғлиқ кўз касалликларининг олдини олишга ёрдам беради ва иммунитет тизимини мустаҳкамлайди.

Яна бир фойдали куз меваси - бу клюква, шифокорнинг фикрига кўра, витамин C таркиби бўйича рекордчи.

“Ушбу резаворда шунингдек, В гуруҳи витаминлари, магний, селен ва цинк мавжуд бўлиб, бу организмни инфекциялардан ҳимоя қилади. Клюква вирусли касалликларга қарши курашади, яллиғланишни камайтиради ва салицил кислотаси туфайли иммунитетни кўтаради, - деди диетолог.

Мавсумий муҳим ўсимликлардан яна бири чаканда (облепиха)дир.

“У рух, магний ва селен каби микроэлементларга бой. Чакандада эрийдиган озиқ-овқат толаси мавжуд бўлиб, у овқат ҳазм қилиш тизими ва ўт пуфаги фаолиятини яхшилайди. Чакандадаги бета-каротин кўришни ва терининг ҳолатини яхшилайди, - деди Бинатова.

Мавсумий қўзиқоринлар ҳам мавсумий супер маҳсулот ҳисобланади. У оқсил, Д витамини ва толанинг ноёб манбаи.

“Қўзиқоринлар ичак фаолиятини қўллаб-қувватлайди ва фойдали бактерияларни озиқлантирадиган пребиотиклардир. Бундан ташқари, қўзиқоринлар организмни оксидловчи стрессдан ҳимоя қилувчи антиоксидантларни ўз ичига олади ", деди шифокор.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech