09:00 (16.10.2024)
426
Лилл университети (Франция) олимлари кофе истеъмолининг кўпайиши Aльцгеймер касаллигини ривожланиш хавфини камайтириш билан боғлиқлигини аниқладилар. Тадқиқот натижалари Alzheimer's & Dementia журналида чоп этилди.
Тадқиқотчилар 70 ёшдан ошган, енгил когнитив бузилишлари ва Aльцгеймер касаллигининг дастлабки босқичида бўлган беморларнинг соғлиғи ҳамда овқатланишга оид маълумотларини кўриб чиқдилар.
Иштирокчилар истеъмол қилган кофеин миқдорига қараб икки гуруҳга бўлинган. Маълум бўлишича, кофеинни камроқ истеъмол қилган одамларда хотира ва бошқа когнитив пасайиш хавфи сезиларли даражада ошган. Ушбу гуруҳда кофеинни кўпроқ истеъмол қилганларга нисбатан Aльцгеймер касаллигини ривожланиш эҳтимоли 2,5 баравар кўп бўлган.
Бундан ташқари, олимлар иштирокчиларнинг орқа мия суюқлиги таркибини таҳлил қилишди. Кофеинни оз миқдорда истеъмол қилган одамларда орқа мия суюқлигидаги бета-амилоид оқсиллари концентрацияси пасайганлиги аниқланди.
Тадқиқотчилар, бу Aльцгеймер касаллигига хос бўлган нейродегенерациянинг биологик белгиси бўлиб хизмат қилиши мумкинлигини тушунтирди. Мия суюқлиги томонидан қанчалик кам заҳарли оқсиллар "олиб ташланса", уларнинг кўпи мияда қолади.