12:00 (04.07.2025)

85

Нима учун ёзда тез-тез бош оғрийди?

Қуёшли ёз фаслида кўпгина инсонларни, айниқса об-ҳаво ўзгаришига сезгир киилар ўзларини ёмон ҳис қилишади. Нега ёз фаслида бош оғриғи авж олади?

Врач-неврологнинг таъкидлашича, ёздаги бош оғриқларнинг бир неча сабаби бор:

Асосий сабаби – кўп ёруғлик
Ярқин қуёш нури – бош оғриғини қўзғатувчи асосий омиллардан бири. Миядаги ҳаддан ташқари сезгир нейронлар кўз тўр пардаси орқали кириб келаётган кучли ёруғликни қабул қила олмайди. Ана шу таъсир мигренни ёки бош оғриғини келтириб чиқаради.
Агар инсон 11:00 дан 17:00 гача қуёш остида кўп вақт ўтказса, кучли бош оғриғи бошланиши мумкин.

Етарли миқдорда суюқлик ичмаслик
Ёзда, иссиқ кунларда, ҳар бир инсоннинг танаcи ортиқча терлайди ва бу орқали катта миқдорда суюқлик йўқотилади. Лекин кўпчилик одамлар бу йўқотилган сувни қайта тўлдирмайди — мана шунда организмда дегидратация (сувсизланиш) ривожланади. Бу эса бош оғриғини келтириб чиқарадиган иккинчи муҳим омилдир.

Совуқ овқат ва ичимликлар.
Ёзда кўпчилик иссиқни енгиллаштириш учун муздек ичимликлар ёки совуқ десертлар (мороженое,совуқ газли ичимликлар ва ҳ.к.) истеъмол қилади. Аммо бу шошилинч "совутиш" нафақат тиш оғриғи, балки тўсатдан бош оғриғига ҳам олиб келиши мумкин.

Неврологнинг тушунтиришича: «Совуқ овқат ва ичимликлар оғиз бўшлиғидаги қон томирларини тезда кенгайтиради. Бу томирлар орқали сигнални тройничный нерв (уч шохли асаб) мияга етказади ва шунда тўсатдан бош оғриғи пайдо бўлади.

Бундан ташқари ҳаво оқими йўқ жойда танага кислород етишмаслиги ва ўткир ҳидлар ҳам бош оғриғини кетириб чиқариши мумкин.

Бош оғриғидан қочиш учун нима қилиш керак? Aсосий қоидалар бош оғриғини қўзғатадиган сабаблардан келиб чиқади:

1. Қуёш нурининг тўғридан тўғри тушишидан кўзларни ҳимоя қилинг.
Қуёш нури кўп бўлса — кўзойнак тақинг,
Соат 11:00–17:00 орасида қуёш остида кўп юрманг,
Кўп вақт кўчада бўлсангиз — сояда юришга ҳаракат қилинг.

2. Етарлича сув ичинг
Организмга керакли миқдорда сув керак: тананинг ҳар 1 кг вазни учун 30 мл сув,
Масалан: 70 кг вазнли одам — камида 2.1 литр сув ичиши керак,
Газли ичимликлар, чой ёки қаҳва эмас, фақат тоза сув ичинг,
Сувни ҳамиша ўзингиз билан олиб юринг.

3. Совуқ ичимликлар ва овқатлар
Агар муздек маҳсулотлар бош оғриғини келтириб чиқарса, уларни рациондан чиқариб ташланг,
Совуқ овқатни тўғридан-тўғри эмас, бироз исиб қолганидан кейин истеъмол қилинг.

4. Хонани тез-тез шамоллатинг
Ҳаво айланмайдиган хоналарда узоқ вақт ўтирманг,
Ҳар 1–2 соатда эшик-деразаларни очиб, шамоллатишни одат қилинг.

5. Ўткир ҳидлар — парфюмни камайтиринг
Иссиқда мия ва асаб тизими ҳидларга нисбатан сезгирроқ бўлади, шу боис ҳатто яхши кўрган парфюмигиз ҳам бош оғриғини чақириши мумкин, ҳидли маҳсулотлар (дезодорант, атир, антисептик, ароматизатор)дан мумкин қадар кам фойдаланинг.

Шунингдек мутахассис "бош оғриги кундалиги"ни юритишни тавсия қилди. Қачон ва нимадан кейин бош оғриғи пайдо бўлишини ёзиб боринг, бу орқали асосий сабабларни аниклаш осонлашади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech