15:14 (02.05.2025)

459

Тез юриш аритмия хавфини камайтиради

Шотландия олимларининг янги тадқиқоти юрак аритмиясидан ҳимояланишнинг оддий усулини таклиф қилади: кўпроқ юриш.

Aритмия деб аталадиган юрак ритмининг бузилиши юрак-қон томир касалликлари, ногиронлик ва ўлимга сезиларли ҳисса қўшади. Aритмиянинг бир неча турлари мавжуд, жумладан тахикардия, брадикардия ва атриял фибрилация.

Мутахассислар ҳар қандай турдаги аритмия белгилари бўлмаган 420 000 дан ортиқ иштирокчиларни (ўртача ёши - 55 ёш) танлаб олишди, улар юриш тезлиги ҳақида маълумот беришди. Юриш давомийлиги ва тезлиги ҳақидаги маълумотлар 82 000 га яқин одамда мавжуд эди

Тадқиқотчилар юриш тезлигини қуйидагича аниқладилар:

Секин: тахминан 4,8 км/соат.

Барқарор (ўртача): 4,8–6,4 км/соат.

Тез: 6,4 км/соатдан юқори.

Иштирокчиларнинг 6,5 фоизи секин юришни, 50 фоиздан ортиғи ўртача тезликда ва тахминан 40 фоизи тез юришни машқ қилди.

13 йиллик кузатув давомида 10 иштирокчидан 1 нафаридан юрак ритми бузилишлари қайд этилди. Кейинги таҳлиллар шуни кўрсатдики, тез юрганларда секин юрганларга нисбатан аритмия ривожланиш хавфи 43% га, хусусан атриял фибрилация 46% га паст бўлган. (Таққослаш учун, ўртача тезликда юрганларда аритмия ривожланиш хавфи 35% га паст бўлган).

Тез юрганларнинг танадаги яллиғланиш даражаси ҳам паст бўлган, бу паст C-реактив оқсил даражасида акс этган.

"Жисмоний фаоллик аномал юрак ритми бузилиши ва бошқа юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтириши маълум. Секин юриш соғлиқ учун ҳаракатсиз турмуш тарзидан кўра яхшироқдир, аммо янги тадқиқот шуни кўрсатдики, юришнинг тезлиги юракни қўшимча ҳимоя қилади", - дейди тадқиқот муаллифлари.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech