17:48 (07.02.2025)
1066
Баъзида антибиотиклар анафилактик шокни келтириб чиқариши мумкин.
Шифокор Наталья Леонтьева антибиотиклар фақат бактериялар билан курашиб, вирусларга (грипп, ўткир респиратор вирусли инфексиялар), замбуруғлар ёки паразитларга қарши самарасиз эканлигини таъкидлади. Aнтибиотикларни нотўғри танлаш, уларнинг дозалари ёки даволаниш муддатига амал қилмаслик бактерияларнинг даволанишга чидамлилигига ва бошқа салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Фақат шифокор антибиотикларга бўлган эҳтиёжни, тегишли дори ва дозани аниқлай олади.
Мутахассиснинг тушунтиришича, антибиотик сабаб анафилактик шок юзага келиши мумкин, у препаратни қабул қилганидан кейин бир неча дақиқада ривожланади. Бу ҳолат шошилинч тиббий ёрдамни талаб қилади.
Aнтибиотиклар, шунингдек, Стивенс-Жонсон синдроми ёки токсик эпидермал некролиз каби бошқа жиддий аллергик касалликларга олиб келиши мумкин. Бундай ҳолатларда тери ва шиллиқ пардаларнинг шикастланиши қайд этилади ва беморни касалхонага ётқизиш талаб қилинади.
Бундан ташқари, антибиотиклар ичак микрофлорасининг мувозанатини бузади, бу антибиотик билан боғлиқ диарея ривожланишига олиб келиши мумкин.
Бундан ташқари, баъзи антибиотиклар юрак ритмининг бузилишига мойил бўлган одамларда тўсатдан ўлимга олиб келиши мумкин. Нотўғри буюрилган дори ёки жуда оғир инфекция сепсисга олиб келиши мумкин.
Терапевт антибиотикларнинг бошқа дорилар билан ўзаро таъсири, уларнинг таъсирини кучайтириши ёки заифлаштириши мумкинлигини эслатди.