15:00 (28.08.2024)
555
Ўтган ҳафтада Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Тошкент шаҳар ҳамда Тошкент, Андижон, Наманган ва Самарқанд вилоятида ўтказилган тезкор тадбиларда олинган фармацевтика маҳсулотлари Марказ лабораторияларида экспертизадан ўтказилди.
Таҳлиллар натижаларига кўра, 292 турдаги 1811 ўрам жумладан:
♦ 80 турдаги 564 ўрам — давлат рўйхатидан ўтган ва мувофиқлик сертификати мавжуд бўлган;
♦ 196 турдаги 1136 ўрам — давлат рўйхатидан ўтмаган ва мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаган;
♦ 15 турдаги 96 ўрам — яроқлилик муддати тугаган, шунингдек, бир неча марта қалбакилаштирилганлиги аниқланган "Зардекс" 300 мг капсула (15 ўрам) - фармацевтика маҳсулотлари тиббиёт амалиётида қўллаш мумкин эмаслиги бўйича хулоса берилди.
Ҳамда сифати кафолатланмаган мазкур дори воситалари ва тиббий буюмларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.