Новости

not found

Совуқ урганда биринчи ёрдам

Гидрометеорология хизмати маълумотларига кўра, бугундан мамлакатимизга Волгабўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массаси кириб келиши бошланади. Натижада 10-15 январь саналарида юртимизда аномал совуқ кузатилиши, ҳаво ҳарорати кечалари -12-17 даража, шимолда тунда -17-22 даража, Устюрт ва чўл ҳудудларининг баъзи жойларида эса -25-27 даража совуқ бўлиши кутиляпти. Мана шундай об-ҳавода совуқ урганда биринчи ёрдамни билиб қўйиш фойдадан ҳоли бўлмайди:  - Биринчи навбатда совуқ жойдан иссиқ жойга ўтиш керак. Тананинг совуқдан таъсирланган жойларини ишқалаш ва иситиш фойдасиз ва хавфли; - таъсирланган юзага иссиқликни сақлайдиган боғлам қўйинг. Масалан, қуйидаги усулда боғлам тайёрлаш мумкин: дока қатлами, қалин пахта қатлами, яна дока қатлами ва устига полиэтилин пакет қўйиб уни устидан жун мато билан ўранг; - ваннада иситиш. Сувнинг ҳароратини 20 даражадан 40 даражагача кўтариб, оёқ-қўлларни 40 дақиқа давомида юмшоқ массаж қилиш орқали иситиш мумкин; - иссиқ чой ичинг; - кун давомида совуқ урган жойнинг умумий ҳолатини кузатиб боринг. Агар аҳвол ёмонлашса, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг.

  • 9 Января, 11:39
  • Подробнее
not found

Ноқонуний муомалада бўлган 1 319 230 ўрам фармацевтика маҳсулотларининг айланмасига чек қўйилди

«Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази»га 2022 йил давомида ноқонуний муомалада бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, унинг ҳудудий бўлинмалари, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Божхона қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан жами 1343 та мурожаатлар тақдим қилинди. Ушбу мурожаатлар асосида олиб борилган экспертиза ҳулосасига кўра, 7731 турдаги 1 319 230 ўрам сифатсиз, контрафакт, яроқлилик муддати тугаган фармацевтика маҳсулотлари тиббиёт амалиётида қўллаш мумкин эмаслиги аниқланди ҳамда лаборатория таҳлиллари бўйича барча маълумотлар тегишли органларга тақдим қилинди. Эслатиб ўтамиз, «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги қонунга мувофиқ cифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш, чакана реализация қилиш ва улардан фойдаланиш тақиқланади!

  • 9 Января, 10:06
  • Подробнее
not found

 2022 йилда умумий қиймати 90.57 млрд сўм бўлган дори воситаларига сертификат бериш рад этилди

Республикамиздаги Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш органларига бўлган мурожаатлар асосида 2022 йил давомида тақдим қилинган дори воситалари белгиланган тартибда сертфикатлаштириш учун текширувдан ўтказилди. Таҳлиллар натижасига кўра 24 та давлатда жумладан, Австрия, Аргентина, Арманистон, Бангладеш, Белоруссия, Болгария, Венгрия, Германия, Грузия, Испания, Италия, Македония, Голландия, Покистон, Польша, Россия, Румыния, Словакия, Туркия, Украина, Франция, Хитой, Ҳиндистон, Швейцария давлати ҳамда юртимизда ишлаб чиқарилган 271 турдаги 3 382 502 шартли ўрам, умумий қиймати 90.57 млрд сўм бўлган дори воситалари (тўлиқ рўйхат) сертификатлаштириш жараёнида номувофиқлиги аниқланиб қўллаш учун яроқсиз деб топилди ҳамда сертификатлаштирилиши рад этилиб, мазкур сифатсиз дори воситаларининг муомалага чиқарилишини олди олинди. Маълумот учун, «Мувофиқлик сертификати» — сертификатланган маҳсулотнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш учун сертификатлаштириш тизими қоидаларига биноан берилган ҳужжат ҳисобланади. Эслатиб ўтамиз, “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги ягона низом (рўйхат рақами 80-сон 21.02.2022)га кўра, дори воситалари ва тиббий буюмларни мувофиқлик сертификатларисиз сақлаш ва (ёки) реализация қилиш, фаолият учун берилган лицензиянинг амал қилиши белгиланган тартибда тўхтатилишига олиб келадиган, лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузилиши ҳисобланади!

  • 7 Января, 17:57
  • Подробнее
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech