19:00 (23.12.2022)
1908
"Дори-Дармон" акциядорлик компанияси томонидан тизимдаги барча жамиятларга Ҳиндистоннинг Marion Pvt. Ltd компанияси томонидан ишлаб чиқарилган "Док-1 Макс" таблеткаси ва сиропини қабул қилгандан сўнг беморларда турли ножўя таъсирлар кузатилгани ҳақидаги хабарларга асосан, ўтказилаётган экспертиза натижалари аниқлангунча ушбу дори воситаларини реализация қилишни тўхтатиш ҳамда бу дори воситаларини дорихоналардан омборхонага қайтариб олиш ҳақида топшириқ берилганлигини маълум қиламиз.