10:06 (09.01.2023)

2507

Ноқонуний муомалада бўлган 1 319 230 ўрам фармацевтика маҳсулотларининг айланмасига чек қўйилди

«Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази»га 2022 йил давомида ноқонуний муомалада бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, унинг ҳудудий бўлинмалари, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Божхона қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан жами 1343 та мурожаатлар тақдим қилинди.

Ушбу мурожаатлар асосида олиб борилган экспертиза ҳулосасига кўра, 7731 турдаги 1 319 230 ўрам сифатсиз, контрафакт, яроқлилик муддати тугаган фармацевтика маҳсулотлари тиббиёт амалиётида қўллаш мумкин эмаслиги аниқланди ҳамда лаборатория таҳлиллари бўйича барча маълумотлар тегишли органларга тақдим қилинди.

Эслатиб ўтамиз, «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги қонунга мувофиқ cифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш, чакана реализация қилиш ва улардан фойдаланиш тақиқланади!

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech