11:57 (29.02.2024)
1065
Рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштирилади
2024 йил 1 мартдан лицензияланадиган фаолият ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг 22 тури бекор қилинади. Юридик шахслар лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жарима суммаси миқдорининг 50 фоизи 15 кун ичида, 70 фоизи 30 кун ичида ихтиёрий равишда тўланганда, ҳуқуқбузар жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод этилади;
➖ лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш жараёнида видео алоқа воситалари ёрдамида талабгорларнинг лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар талаб ва шартларига мувофиқлигини масофадан туриб баҳолаш тартиби жорий этилади;
2025 йил 1 январгача ҳуқуқий эксперимент тариқасида рентген ускунасидан фойдаланиш ва ветеринария лаборатория-диагностика ишларини амалга ошириш фаолиятларини бошлаш учун уч ойгача ўтиш ва мослашиш даврини белгилайдиган “Бизнесга лицензиясиз кириш” махсус режими жорий этилади.
Фармацевтика маҳсулотларини давлат харидларини амалга оширишда
Давлат буюртмачиси давлат харидларини амалга оширишда бир лотга фақат битта турдаги фармацевтика маҳсулотини (халқаро нодавлат ном остидаги дори воситалари ва тиббиёт буюмларини) киритиши мумкин.
"Хавфни таҳлил этиш" тизими йўлга қўйилади
Дори воситалари ва тиббий буюмлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигида "хавфни таҳлил этиш" тизими йўлга қўйилади.