16:00 (23.02.2023)

2490

2022 йилда дори воситаларини маркировкалаш учун 125 млн.дан ортиқ рақамли маркировка кодлари берилди

Азиз Абдумаликов, Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази мутахассиси:

Бугунги кунда ТИФ ТН коди позициясига мувофиқ, рақамли маркировкаланиш тизимига ўтиши лозим бўлган дори воситаларини ишлаб чиқарувчи 59 та маҳаллий корхона юртимизда фаолият юритмоқда.

✅ Улардан 53 тасида маркировкалаш тизимини жорий этишда зурур бўлган ускуна ва дастурий маҳсулотлар сотиб олиш юзасидан шартномалар тузилган бўлиб, шундан 48 тасида дори воситалари рақамли маркировкаланган ҳолда ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.

Шунингдек, яна 5 корхонада ускуна ва дастурий маҳсулотлар етказиб берилиши ва корхоналарнинг ишлаб чиқариш линияларига ўрнатилиши бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда. Қолган 6 та маҳаллий корхона ҳам ўз фаолиятида мазкур тизимни жорий қилиш юзасидан музокаралар олиб бормоқда.

Маълумот учун, тизим оператори “CRPT TURON” МЧЖ томонидан 2022 йилнинг 1 апрелидан 31 декабрь санасига қадар, хорижий корхоналарга 37 977 367 та, маҳаллий корхоналар ҳамда Хорижий фармацевтика компаниялари ва ишлаб чиқарувчиларининг юртимиздаги ваколатхоналарига 87 270 492 та жами, 125 247 859 та рақамли маркировка кодлари тақдим этилган бўлиб, энди истеьмолчилар дори воситасини харид қилишда “ASL Belgisi” мобил иловаси орқали маркировка кодини сканерлаб харид қилинаётган маҳсулот ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech