18:17 (09.02.2024)

622

2023 йил якунлари муҳокама қилинди 

“Dori-Darmon” акциядорлик компаниясининг жорий йилдаги илк ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Унда:

1.Компания тизимидаги акциядорлик ва масъулияти чекланган жамиятларида 2023 йил якуни бўйича тасдиқланган бизнес-режа кўрсаткичлари бажарилиши, шунингдек, дебитор-кредитор қарздорликлар;

2."Dori-Darmon" АК тизимида 2023 йил давомида дори воситалари, тиббий буюмлар ва парафармацевтика маҳсулотларининг айланмаси тўғрисида. Товарларнинг кирими ва чиқими бўйича таҳлил;

3.Компания тизимидаги ижтимоий дорихоналарда GPP (яхши дорихона амалиёти) стандартини жорий этиш;

4.Ўзбекистон Республикаси “Давлат ҳаридлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Компания ва унинг шўъба корхоналари фаолиятида корпоратив харидлар тизимини жорий этиш билан боғлиқ чора-тадбирлар ва соҳага оид бошқа масалалар кўриб чиқилди. 

Компаниянинг 2023 йил якунлари бўйича маълумотларни молия директори в.в.б И.Абдусаломов тақдим этди. 

Компаниянинг ҳисобот йилида умумий товар айланмаси  845,2 млрд сўмни, шундан улгуржи товар айланмаси 620,1 млрд.сўмни, чакана товар айланмаси 225,1 млрд. сўмни ташкил этди.

“Dori-Darmon” АК тижорат директори Нурали Ҳусанов компания тизимида 2023 йил давомида дори воситалари, тиббий буюмлар ва парафармацевтика маҳсулотларининг айланмаси ҳақида маълумот берди.

Компания 130 дан ортиқ маҳаллий ва чет эллик етакчи ишлаб чиқарувчи корхоналар билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Компания томонидан 2023 йилда маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда маҳаллий дистрибьютерлардан 123,0  млрд. сўм, хорижий таъминотчилардан 157,2 млрд.сўм миқдорида фармацевтика маҳсулотлари харид қилинган. Якунланган йилда энг кўп Россия, Германия ва Ҳиндистондан импорт қилинган. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (204-сон, 22.07.2013й) қарорига асосан амбулатория даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган 14 тоифадаги шахсларга 2023 йилда 468 120 та рецепт орқали 25,0 млрд.сўмлик дори воситаси ва тиббиёт буюмлари бепул берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг (ПҚ-140-сон, 12.11.2020й) ва (ПҚ-140-сон, 1.05.2023й) қарорлари ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ тасдиқланган Давлат дастури ижроси сифатида Компанияга қарашли Сирдарё вилоятидаги 40 та ва Тошкент шаҳридаги 3 та дорихона ва дорихона шохобчалари реимбурсация  дастурига уланди.

Реимбурсация тизими доирасида артериал гипертония, юрак ишемик касаллиги, қандли диабетнинг 2-тури, бронхиал астма ва ўпканинг сурункали обструктив касалликларини амбулатор шароитда даволаш учун 11 турдаги дори воситаси киритилган. 

2023 йил давомида 962,6 млн. сўмлик дори воситалари электрон рецепт орқали беморларга бепул берилган. 

Шунингдек, йиғилишга таклиф этилган Иқтисодиёт ва молия вазирлиги вакиллари Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ компания ва унинг шўъба корхоналари фаолиятида корпоратив харидлар тизимини жорий этиш тўғрисида маълумотлар бериб ўтди. 

Йиғилиш давомида Компания тизимидаги ижтимоий дорихоналарда GPP (яхши дорихона амалиёти) стандартини жорий этиш масаласи ҳам муҳокама этилди. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агенлиги “Зарур амалиётлар маркази” ДУК директори ўринбосари Авазбек Ибрагимов  GPP (яхши дорихона амалиёти) стандартини жорий этиш тартиби, талаблари, зарур ҳужжатлар, дорихона ходимларини ўқитиш ва бошқа масалалар бўйича керакли тавсияларни берди. Таклиф этилган меҳмонлар компания ва жамият раҳбарларининг саволларига батафсил жавоб беришди.

Йиғилиш давомида  соҳага оид бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

 

 

 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech