12:00 (27.12.2023)
986
19.06.2023 йил. “Аҳолининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–196-сон) қабул қилинди
Қарорга кўра, аҳоли руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини тубдан такомиллаштириш мақсадида, жумладан:
- ихтисослаштирилган психиатрия ва наркология ёрдамини кўрсатишнинг ягона вертикал бошқарув тизими жорий этилади;
- бирламчи бўғин тиббиёт муассасаларига руҳий саломатликни муҳофаза қилиш хизматлари интеграция қилинади;
- руҳий ҳолати бузилган шахслар дори воситалари билан эҳтиёжга кўра тўлиқ таъминланади;
- аҳоли, айниқса, болалар ва ўсмир ёшларнинг руҳий саломатлиги мустаҳкамланади.
20.06.2023 йил. “Маъмурий ислоҳотлар доирасида соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент қарори (ПҚ–197-сон ) қабул қилинди.
Қарор билан қуйидагилар ташкил этилди:
• Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази;
• Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази;
• Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази.
Шунингдек, қарор билан соғлиқни сақлаш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш ва тизим фаолиятини такомиллаштириш бўйича «йўл харитаси» тасдиқланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг махсус ахборот тизими орқали:
- нодавлат тиббиёт ташкилотининг ходимлари, тиббий техникаси, хизмат турлари, тиббий статистика ва бошқа ҳисоботлари мониторингини юритиш;
- тиббий фаолиятни назорат қилишда «хавфни таҳлил қилиш» тизимини йўлга қўйиш белгиланди.