11:45 (28.12.2023)
910
28.07.2023 йил. “Жисмоний тарбия ва спорт соҳаси учун тиббиёт кадрларини тайёрлаш ҳамда спортчиларга тиббий хизмат кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–244-сон) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан:
♦ Тошкент тиббиёт академиясида “Спорт шифокори” ва “Спорт диетологияси (овқатланиш илми)” бўйича магистратура мутахассисликлари жорий этилади;
♦Тошкент фармацевтика институтида “Экспериментал ва спорт фармакологияси” магистратура мутахассислиги бўйича амалдаги ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари 2 бараварга оширилади.
Давлат спорт-таълим муассасаларининг спорт шифокорлари, спорт диетологлари ва спорт фармакологлари Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида белгиланган тартибда бепул малака оширади.