13:00 (23.12.2023)

935

2023 йил сарҳисоби. Қонунчилик-2

27.02.2023 йил. "Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарори (ПҚ-74-сон)қабул қилинди

 Қарорга мувофиқ, 2023 йил 1 майдан шифохоналарда даволанаётган ногиронлиги бўлган болага ғамхўрлик қилаётган шахсларга:

- боланинг ёнида бўлиш учун шароит яратилади;

- мазкур давр учун меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ва бепул овқат берилади.

27.02.2023 йил. “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги қонун (ЎРҚ–819) Президент томонидан имзоланди.

Қонунга кўра, техник жиҳатдан тартибга солиш – маҳсулотнинг хавфсизлигига, уни ишлаб чиқариш жараёнларига ва усулларига доир талабларни белгилаш, қўллаш ҳамда бажариш, шунингдек уларга риоя этилишини мувофиқликни баҳолаш ва давлат назоратини амалга ошириш орқали текширишдир.

Ушбу Қонуннинг амал қилиши:

- санитария, фитосанитария ва ветеринария чоралари;

- меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги чоралар;

- бухгалтерия ҳисоби стандартлари;

- қимматли қоғозлар эмиссияси стандартлари ва қимматли қоғозлар эмиссияси рисолалари, баҳолаш фаолияти стандартлари;

- тиббий ёрдам стандартлари;

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech