29 октябрь куни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистоннинг 2025 йил учун давлат бюджети лойиҳасини эълон қилди.
Унга кўра, мамлакатнинг 18 та вазирлигига жами 195 трлн 763 млрд сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилиши кутилмоқда. Рўйхатда учта вазирлик — Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигига йўналтирилган маблағлар бўйича алоҳида маълумот берилмаган бўлиб, бу маълумот анъанавий равишда бошқа ташкилотлар оладиган жами маблағга қўшиб кўрсатилган.
2025 йилда бошқа ташкилотларга жами 49 трлн 989 млрд сўм маблағ йўналтирилиши кутилмоқда. Вазирликларга ажратиладиган маблағ миқдори қуйидагича (млрд сўмдан кичик миқдорлар яхлитланган):
- Иқтисодиёт ва молия вазирлигига — 95 трлн 920 млрд сўм (вазирлик харажатлари кесимида жуда кўплаб ижтимоий харажатлар, ташқи қарзга хизмат кўрсатиш, жорий ва бошқа харажатлар ўрин олган);
- Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига — 59 трлн 464 млрд сўм;
- Сув хўжалиги вазирлигига — 10 трлн 410 млрд сўм;
- Транспорт вазирлигига — 6 трлн 714 млрд сўм;
- Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига — 6 трлн 280 млрд сўм;
- Соғлиқни сақлаш вазирлигига — 5 трлн 94 млрд сўм;
- Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига — 1 трлн 992 млрд сўм;
- Қишлоқ хўжалиги вазирлигига — 1 трлн 794 млрд сўм;
- Маданият вазирлигига — 1 трлн 172 млрд сўм;
- Спорт вазирлигига — 1 трлн 135 млрд сўм;
- Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига — 1 трлн 116 млрд сўм;
- Ташқи ишлар вазирлигига — 1 трлн 27 млрд сўм;
- Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигига — 1 трлн 9 млрд сўм;
- Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига — 927 млрд сўм;
- Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига — 733 млрд сўм;
- Рақамли технологиялар вазирлигига — 532 млрд сўм;
- Адлия вазирлигига — 322 млрд сўм;
- Энергетика вазирлигига — 123 млрд сўм;
Бошқа давлат идораларига ажратиладиган маблағ миқдори қуйидагича:
- Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига — 21 трлн 139 млрд сўм.
- Бош прокуратурага — 2 трлн 732 млрд сўм.
- Вазирлар Маҳкамасига — 2 трлн 184 млрд сўм.
- Олий судга — 1 трлн 804 млрд сўм.
- Президент администрациясига — 1 трлн 673 млрд сўм.
- Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондига — 1 трлн 277 млрд сўм.
- Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига — 881 млрд сўм.
- Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига — 686 млрд сўм.
- Ёшлар ишлари агентлигига — 456 млрд сўм.
- Фанлар академиясига — 447 млрд сўм.
- Касаба уюшмалари федерацияси кенгашига — 350 млрд сўм.
- Президент ҳузуридаги Статистика агентлигига — 239 млрд сўм.
- Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига — 179 млрд сўм.
- Маданий мерос агентлигига — 177 млрд сўм.
- Давлат солиқ қўмитасига — 169 млрд сўм.
- Дин ишлари бўйича қўмитага — 164 млрд сўм.
- Бадиий академияга — 160 млрд сўм.
- Олий Мажлис Сенатига — 127 млрд сўм.
- Ҳисоб палатасига — 116 млрд сўм.
- Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига — 106 млрд сўм.
- Оила ва хотин-қизлар қўмитасига — 96 млрд сўм.
- Республика Маънавият ва маърифат марказига — 75 млрд сўм.
- Судьялар Олий кенгашига — 54 млрд сўм.
- Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлигига — 44 млрд сўм.
- Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига — 41 млрд сўм.
- Коррупцияга қарши курашиш агентлигига — 33 млрд сўм.
- Марказий сайлов комиссиясига — 29 млрд сўм.
- Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига — 29 млрд сўм.
- Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясига — 28 млрд сўм.
- Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлигига — 20 млрд сўм.
- Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (Омбудсман) — 19 млрд сўм.
- Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказига — 16 млрд сўм.
- Конституциявий судга — 13 млрд сўм.
- Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига — 13 млрд сўм.
- Давлат активларини бошқариш агентлигига — 12 млрд сўм.
- Республика болалар ижтимоий мослашуви марказига — 11 млрд сўм.
- Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясига — 9 млрд сўм.
- Миллий антидопинг агентлигига — 9 млрд сўм.
- Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакилига (Болалар омбудсмани) — 3 млрд сўм.
- Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлигига — 3 млрд сўм.
- «Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармасига — 0,84 млрд сўм.