18:00 (15.01.2024)

1280

Организмда калий етишмаса нима ўзгаришлар рўй беради

Калий етишмовчилиги асосан совуқ мавсумда содир бўлади. Ушбу модда организмнинг муҳим функциялари учун жавобгардир, организмнинг ўзи томонидан калий ишлаб чиқарилмайди.

Нима учун калий керак?

Ушбу модда асаб тизимининг ишлашига ёрдам беради, қон босимининг нормал даражасини ва юрак-қон томир тизимининг фаолиятини яхшилайди ва мушакларнинг қисқаришини тартибга солади. Бундан ташқари, калий кўплаб биокимёвий реакцияларда иштирок этади: масалан, магнийни яхшироқ қабул қилишга ёрдам беради. Қондаги калийнинг нормал даражаси 3,5 дан 5,2 ммол / л гача. Қондаги калийнинг паст даражаси гипокалемия деб аталади.

Калий етишмаслигининг белгилари:

Чарчоқ, заифлик, апатия. Калий етишмаслиги бутун танада заифликни келтириб чиқаради: диққатни жамлаш қийинлашади, уйқучанлик пайдо бўлади, реакция билдириш вақти секинлашади.

Мушак спазмлари ва оғриқ.

Калий мия сигналларини мушакларга узатилишини таъминлайди. Танадаги калий етарли бўлмаганда, сигналлар нотўғри ишлайди. Мушаклар миянинг буйруғисиз ҳам қисқаришни бошлайди. Қисқаришлар оғриқли бўлиши, ухлаш ва ишлашга халақит бериши мумкин. Калий ҳам қон айланиш жараёнлари учун жавобгардир. Aгар модданинг етишмаслиги кузатилга, мушаклар кучли машғулотдан кейинги оғриқдек оғрийди.

Юракнинг тез уриши ва нафас қисилиши.

Калий етишмовчилиги билан тахикардия кутилмаганда содир бўлади, ҳеч қандай ташқи сабаблар ёки ҳиссий зарбаларсиз. Мисол учун, юрак туннинг ярмида кескин ва шиддатли уриши мумкин. Шу билан бирга, нафас олиш қийинлашади ва ўлим қўрқуви пайдо бўлади.

Эт жунжикиши ва оёқлар увишиши.

Айтиб ўтилганидек, калий нерв сигналларининг тўғри узатилиши учун жавобгардир. Калий етишмаслиги бўлса, мия ва нервлар ўртасидаги алоқа яхши ишламайди. Ўз-ўзидан ёниш ҳисси, терида қичишиш, эт жунжикиши ва оёларда увишиш пайдо бўлади.

Кайфият ўзгариши ва ваҳима ҳужумлари.

Калий етишмаслигиҳиссий ҳолатга таъсир қилади. Мия ўзини ўзи алдайди: танада нафас қисилиши, юрак уриш тезлигининг ошиши ва жунжикишлар пайдо бўлганда, мия ташвишланиш учун жиддий сабаблар бор деб ўйлай бошлайди. Натижада, кайфият кескин ёмонлашади ва ишлаш истаги йўқолади.

Қандай маҳсулотларда калий бор?

Инсон организми калий ишлаб чиқаришга қодир эмас, шунинг учун модданинг катта фоизи озиқ-овқат орқали олинади. Калийга бой озиқ-овқатлар -картошка, дуккаклилар, банан ва авакадолар, сабзи, қовоқ, лавлаги, қалампир, турп, карам, бодринг, майданоз, исмалоқ.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech