Янгиликлар

not found

Рус олимлари суперантибиотикни рўйхатдан ўтказмоқчи

Россиялик олимлар томонидан энг кучли антибиотиклар кучсиз бўлганида ҳам даволовчи инновацион препарат яратилди, деб хабар бермоқда remedium.ru. Биринчи муваффақиятли синовлар аллақачон ўтказилган. “Дорининг ўзига хослиги шундаки, у барча антибиотиклар таъсир қиладиган принцип асосида ишламайди. Aнтибиотиклар одатда инфекцияни бостириш учун бактерияларни ўлдиради. Бизнинг ёндашувимиз дори бактерияларни ўлдирмаслиги, фақат уларни қуролсизлантириши керак эди ", деб тушунтирди Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Эпидемиология ва микробиология илмий маркази тиббий микробиология бўлими бошлиғи Наиля Зигангирова. 2018-йилдан буён 17 та клиник марказ ва сийдик йўлларинингмураккаб инфекциялари бўлган оғриган 770 нафар бемор клиник синовларда иштирок этди. Уларда антибиотиклар курсига қарамай касаллик йилига бир неча марта қайталанарди. Янги дори даволаш самарадорлигини 25% га оширди. “Фтортиазинон – бу касалликни ўзгартирувчи дори. Тадқиқотнинг асосий натижаси - кўпчилик беморларда касалликнинг қайталаниши йўқлиги йўқлиги", деди Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош урологи Дмитрий Пушкар. Клиник синовлар тугагунига қадар препаратни уропатияни даволовчи дори сифатида рўйхатдан ўтказиш режалаштирилган. Aгар ҳамма нарса яхши бўлса, ҳаракатлар спектри кенгаяди. Таблеткалардан ташқари, препаратни суюқ - инъекция ва томчилар шаклида ҳам ишлаб чиқариш режалаштирилган.

  • 14 Март, 12:28
  • Батафсил
not found

Йўтал сироплари қандай қилиб заҳарга айланади?

Euromonitor таҳлил компанияси маълумотларига кўра, 2022 йилда болалар учун рецептсиз бериладиган йўтал, шамоллаш ва аллергияга қарши воситаларнинг глобал бозори 2,5 миллиард AҚШ долларини ташкил этди. Ушбу препаратлар иситма туширувчи парацетамол ва глицерин ёки пропилен гликол каби моддаларни ўз ичига олади. Халқаро соғлиқни сақлаш идоралари Гамбияга етказиб бериладиган сироп таркибида иккита жуда заҳарли моддалар борлигини аниқладилар: этилен гликол ва диэтилен гликол. Ҳар иккаласи ҳам пропилентгикол ишлаб чиқаришда ножўя маҳсулот бўлиши мумкин, деди жаҳон стандартларини шакллантиришга ҳисса қўшадиган нотижорат ташкилот — AҚШ фармакопеясининг тартибга солиш масалалари бўйича директори, доктор Чаитаниа Кумар Кодури. Фармацевтикада фойдаланиш учун пропилен гликол ишлаб чиқарувчилар ҳар қандай токсинларни олиб ташлаш учун уни тозалашлари керак, дейди Кумар Кодури. Халқаро стандартларга мувофиқ, препаратларда фақат оз миқдорига рухсат берилади – 100 мл сироп учун 0,1 г дан ошмаслиги керак. Ушбу моддаларнинг барчаси ўхшаш хусусиятларга эга. Бироқ пропилен гликол токсик эмас, этилен гликол ва диэтилен гликол эса ўта хавфлидир. Aгар ошқозонга кирса, улар буйрак етишмовчилигига ва шошилинч чоралар кўрилмаса, ўлимга олиб келиши мумкин. Кимёвий таркибий қисмларни етказиб берувчиларнинг иккита веб-сайтида келтирилган маълумотларга кўра, этилен гликол ва диэтилен гликол пропилен гликолдан икки баравар арзонроқ ва илгари баъзи ишлаб чиқарувчилар ушбу моддани саноат учун ишлатиладиган пропилен гликол ёки тозаланган этилен гликол ва диэтилен гликол билан алмаштиришган. 1990 йилларда Гаитида 90 га яқин ва Бангладешда 200 дан ортиқ бола парацетамол сиропига ишлатиладиган диэтилен гликол билан заҳарланиш натижасида вафот этган. Кейинчалик ўлим ҳолатлари Панама, Ҳиндистон ва Нигерияда кузатилди. Ўшандан бери Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти халқаро талабларни, шу жумладан, ишлаб чиқарувчиларга ингредиентлар ва якуний маҳсулотларни кўпроқ синовдан ўтказиш талабларини кучайтирди. Бироқ ишлаб чиқариш ва истеъмол масалаларида қонунларни яратиш ва қўллаш муайян мамлакатларда ҳокимият органларида қолади.    

  • 14 Март, 10:10
  • Батафсил
not found

Сарҳисоб ва таҳлил

“Dori-Darmon” акциядорлик компанияси Ўзбекистон фармацевтика бозорида дори воситаларининг улгуржи ва чакана реализацияси билан шуғулланувчи йирик ташкилотлардан бири ҳисобланади. Компания тизимида 2000 га яқин дорихона бўлиб, уларнинг асосий қисми қишлоқ ҳудудларида жойлашган. “Dori-Darmon” акциядорлик компанияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларининг асосий таъминотчиларидан бири бўлиб, 2022 йил давомида: -соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли даволаш профилактика муассасаларига  246.2 млрд. сўмлик; - бошқа даволаш профилактика муассасаларига 22.0 млрд.сўмлик; - хусусий секторга 30.0 млрд.сўмлик; - ҳарбий даволаш муассасаларига 11.4 млрд. сўмлик; - ҚВП ва ҚОПларга 84.4 млрд. сўмлик дори воситалари ва тиббиёт буюмлари етказилди. Компаниянинг умумий товар айланмаси 2022 йил якунлари бўйича 707.7 млрд. сўмни, шундан улгуржи товар айланмаси 455,4 млрд. сўмни, чакана товар айланмаси  252,3 млрд. сўмни ташкил этди. Соф фойда 5,4 млрд.сўм. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 22 июлдаги  “Шахсларнинг айрим тоифаларини имтиёзли асосда дори воситалари билан таъминлаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 204-сон Қарори билан амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг 13 тоифасига кирувчи беморларга Компания тизимидаги дорихоналар орқали  2022 йилда 523915 та рецепт орқали  27,1 млрд. сўм (2021 йилда  22,9 млрд. сўм)лик  дори воситаси ва тиббиёт буюмлари бепул берилди. “Dori-Darmon” акциядорлик компанияси томонидан Давлат буюртмаси асосида 2020 йилда 1 300 000 доза, 2021 йилда 3 668 000 доза, 2022 йилда 2 347 000  доза гриппга қарши вакциналар олиб келинган бўлиб, бу вакциналар болалар, ўқитувчилар ҳамда шифокорлар бепул эмланиши учун Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига етказиб берилди. Бундан ташқари 2021 йил  давомида  34 956  флакон   ва  2022 йилда  955 145  флакон  инсулин кирим  қилинган. Мурожаатларга тўхталадиган бўлсак, компанияга 2022 йил давомида  жисмоний ва юридик шахслардан  Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, компаниянинг веб-сайти, шунингдек, ёзма шаклда ва ишонч телефонлари орқали жами 213 та  мурожаат келиб тушди. Мурожаатларнинг барчаси тегишли мутахассислар томонидан ўрганилиб, ижобий ҳал этилган ҳолда, асосли жавоб қайтарилди. Яна бир янгилик, айни кунларда компаниянинг “doridarmon.uz” веб-сайти янги форматда, бугунги кун талабларига мос равишда янгиланиб, ишга туширилди.

  • 13 Март, 14:28
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech