15:21 (15.08.2023)
1859
Таъминотдаги қийинчиликларга қарамай, Wegovy яна савдо рекордларини янгилади.
Умуман олганда, Novo Nordisk 2023 йилнинг иккинчи чорагида "фахрланса арзийди", деди компаниянинг Шимолий Америка бўлими раҳбари Дуг Ланга.
Биринчидан, Novo савдоси 30 фоизга ошиб, тахминан 15,9 миллиард долларни ташкил этди. Бу "сўнгги 20 йил ичида биз кўрган энг юқори чораклик ўсиш", деди Ланга.
Ушбу натижага биринчи навбатда, GLP-1 тоифасидаги дорилар, жумладан, Ozempic ва Rybelsus номли диабетга қарши дорилар, шунингдек, компаниянинг янги ортиқча вазнга қарши Wegovy препаратига бўлган талаблар сабабчи бўлди.
Қандли диабет ва семириб кетишга қарши дори-дармонлар савдоси уч ой давомида 37 фоизга ошиб, 14,6 миллиард долларга етди, GLP-1 диабетдан тушган даромад эса 50 фоизга ошди, дейилади компания пресс-релизида. Шу билан бирга, семиришни даволаш 157 фоизга ўсиб, 18,1 миллиард дания кронасини ташкил этди, шу жумладан Wegovyʼдан — 1,1 миллиард доллар. Бу Wegovy чоракда биринчи марта блокбастер чегарасини босиб ўтганини англатади.
Дуг Ланганинг сўзларига кўра, препаратга бўлган талаб "ақл бовар қилмайдиган" даражага етди. Компания таъминотни кўпайтириш ва дорининг барча беш дозасини ишлаб чиқаришда давом этмоқда, дея қўшимча қилди Ланга. "Бироқ, бизнинг таъминот занжиримизда ҳали ҳам жиддий босим мавжуд", деди у.
Компания сотишнинг ўсиши кутилган 24-30%дан 27% дан 33% гача етишини прогноз қилмоқда.