Янгиликлар

not found

ССВ: Ўзбекистон “полиомиелитдан холи ҳудуд” мақомини 20 йилдан ортиқ сақлаб келмоқда

Юртимизда сўнгги йилларда бошқарилувчи юқумли касалликларга қарши профилактик эмлашлар билан қамров даражаси 95-98 фоизни ташкил этяпти.  Мамлакатимизда 2003 йилдан буён вакцинациядан сўнг ножўя ҳолатлар рўйхатга олингани йўқ. Иммунизация тадбирларининг мунтазам ва самарали олиб борилиши натижасида 1996 йилдан буён республикамизда полиомиелит касаллиги тугатилган. Ўзбекистон 2002 йилда “Полиомиелитдан холи ҳудуд”, 2017 йилда эса “Қизамиқ ва қизилчанинг 36 ойлик элиминациясига эришган ҳудуд” номли халқаро сертификатларни олишга муваффақ бўлган. Бу борадаги тизимли ишлар давом эттирилиб, 2023 йил бошидан бери 368 992 нафар 4 ойлик, 348 160 нафар 9 ойлик болалар полиомиелитга қарши эмланди. Қўшни давлатлардаги эпидемик вазиятни эътиборга олган ҳолда, мамлакатимизнинг Афғонистон, Тожикистон давлатлари билан чегарадош бўлган Сурхондарё вилоятида 14 ёшгача бўлган 1 миллион 750 минг нафар бола ўртасида бу хасталикка қарши тозалов-эмлаш тадбирлари ўтказилди.

  • 3 Июль, 15:28
  • Батафсил
not found

Қон таҳлилидаги кўрсаткичлар нимани англатади?

Умумий қон таҳлили бармоқдан олинади ва одамнинг ҳақиқатан ҳам қон касаллиги бор-йўқлигини ва организмда бирон бир яллиғланиш жараёни бошланганлигини аниқлашга хизмат қилади. Якуний таҳлилдаги ҳарфлар ва рақамлар нимани англатади? RBC. Бу ҳарфлар эритроцитлар - қизил қон ҳужайраларини англатади. Бир миллилитр қонда 3,8 дан 5,8 миллионгача қизил қон таначалари бўлиши керак. Aгар улар камроқ бўлса, бу анемия белгисидир. Ва шунинг учун шифокор кейинги кўрсаткичга - гемоглобинга - қизил қон ҳужайраларида мавжуд бўлган оқсилга ахамият бериши керак. Гемоглобин. ҲГБ ҳарфлари билан белгиланади. Aгар гемоглобин паст бўлса (норма 110-165 г 1 литр қон учун), унда биз ҳақиқатан ҳам темир танқислиги бор дея такидлашимиз мумкин. Паст гемоглобин даражаси ҳам қоннинг ивишини олдини олади, бу еса оғир қон кетишига олиб келиши мумкин. НСТ. Бу қон ивишида иштирок этадиган тромбоцитлар. Одатда, улар бир миллилитр қонда 350 дан 500 минггача бўлиши керак. Тромбоцитлар сонининг пастлиги қон кетишининг кўпайишини, терининг тез кўкаришга муойиллигини кўрсатади ва бошқа қон касалликлари ҳақида огоҳлантиради. WBC. Бу ҳарфлар билан оқ қон ҳужайралари - лейкоцитлар белгиланади. Уларнинг нормаси 4,0 – 9,0 × 10 9 даражада / литр. Лейкоцитлар сонининг камайиши ёки кўпайиши танадаги яллиғланиш жараёнларининг белгисидир.  ЛИМ. Лейкоцитлар умумий сонининг 30% гача бўлиши керак бўлган лимфоцитлар сонини кўрсатади. Нормадан ошиб кетиши сил касаллигининг аломати бўлиши мумкин. Лимфоцитлар сонининг ўсиши лимфоцитик лейкемияда кузатилади, аммо якуний хулосалар шифокор томонидан қўшимча тадқиқотлар асосида амалга оширилиши керак. ЕОС. Aгар шу ҳарфлар билан белгиланадиган эозонофилларнинг сони 5% дан кўпроғ бўлса, унда одамда аллергия бўлиши мумкин. ЕСР. Эритроситларнинг чўкиш тезлиги. Тезлик соатига 18 мм дан ошмаслиги керак. Aгар қизил қон ҳужайралари соатига 20 мм дан юқори тезликда чўкса, бу организмда яллиғланиш борлигининг белгисидир.

  • 3 Июль, 12:34
  • Батафсил
not found

Самарқандда Хитой давлати билан ҳамкорликда қон препаратлари ишлаб чиқарилади

Кейинги йилларда юртимизда ноёб юрак операциялари, инсон тана аъзоларини кўчириб ўтказиш каби мураккаб жарроҳлик амалиётларининг йўлга қўйилиши ҳамда хавфли касалликлар диагностикасининг яхшиланиши сабабли сифатли қон компонентларига бўлган эҳтиёж янада ортди. Биргина мисол. Бугун битта жигар трансплантацияси учун 30 литргача қон плазмаси зарур. Шунинг ўзиёқ қоннинг аҳамияти нақадар муҳим эканини кўрсатади. Шу жиҳатдан олганда гематологик, онкогематологик ва бошқа даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш, уларни зарур қон компонентлари ва дори воситалари билан таъминлаш, ушбу касалликлар профилактикасини кучайтириш долзарб масалалардан бири. Соғлиқни сақалаш вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда Хитойнинг “Xindeyuan Bioengineering” компанияси вакиллари билан айни шу масалада музокара ўтказилди. Унда Самарқанд вилояти “Ургут” эркин иқтисодий зонасида умумий қиймати 250 миллион долларлик инвестициявий лойиҳани амалга ошириш борасида муҳим келишувга эришилди. Таъкидлаш жоизки, давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорига мувофиқ юртимизда гематология ва трансфузиология хизматларини ривожлантириш учун 128 млрд. сўм маблағ ажратилган бўлиб, ушбу йўналишларда қўлланиладиган 67 турдаги дори воситалари ва реагентлар мамлакатимизга асосан четдан келтирилмоқда. Самарқандда 15 гектар майдонда қад ростлайдиган қон препаратлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган, Марказий Осиёда ягона бўлиши кутилаётган фармацевтика заводи аҳолининг бундай препаратларга бўлган эҳтиёжини қондириш, шу билан бирга, маҳаллий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали импорт ҳажмини камайишига хизмат қилади.

  • 3 Июль, 09:22
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech