Янгиликлар

not found

Тадқиқот: Дориларни сут билан ичиш уларнинг таъсирини яхшилайди

Монаш университети раҳбарлигида ўтказилган янги тадқиқот инсон ва сигир сутини қўшиб ичиш айрим дориларнинг самарадорлигини сезиларли даражада оширишини аниқлади. Аввалги тажрибалар сут ёрдамида турли дорилар организмга яхшироқ сингишини кўрсатган эди — безгакка қарши дорилар ва паразитар инфекцияларни даволашда қўлланадиган празиквантел шулар жумласидандир. Сўнгги тадқиқот натижасида деярли ҳар бир хонадонда топиладиган ушбу маҳсулот дори-дармонларнинг организмга сўрилишини оширишига шубҳа қолмади. Бу айниқса болаларни даволашда муҳим. “Биосингувчанлик” атамаси дорининг қон оқимига қанча миқдорда киришини ифодалайди. Бу бир неча омилларга, жумладан, ошқозон ва ичак pH даражасига боғлиқ. Бундан ташқари, ошқозон-ичак трактидаги ферментлар ва метаболизм ҳам сўрилишга таъсир кўрсатади. Танамиз асосан сувдан иборат — агар дори сувда ёмон эриса, унинг фақат бир қисми қонга ўтади. Липофил дорилар яхши эриши ва сингиши учун ёғ керак (шунинг учун шифокорлар баъзи таблеткаларни овқат билан ичишни тавсия қилади). Сутда ёғ миқдори юқори бўлгани сабабли сувда ёмон эрийдиган моддалар инсон ёки сигир сути билан аралаштирилганда самарали таъсир қилади. Ҳайвонларда ўтказилган тажриба давомида олимлар сут билан аралаштириб ичилган дорилар 175 фоизгача самаралироқ сўрилишини аниқлади. Аммо паст ва ўрта даромадли мамлакатларда тиббий препаратларда сутдан фойдаланиш билан боғлиқ муайян муаммолар мавжуд. Совитиш имконияти чеклангани туфайли, масалан, Африкадаги оддий одамлар ҳаётига бундай амалиётларни жорий этиш қийин бўлиши мумкин. Шу сабабли, олимлар хавфсиз ва самарали сут формулаларини ишлаб чиқишга уринмоқда. Бу формулалар иссиқ иқлим шароитида ҳам беморларнинг кенг доираси учун қулай бўлиши керак. Ушбу соҳадаги кейинги тадқиқотлар болалар учун янада самаралироқ ва хавфсизроқ дори воситаларини ишлаб чиқишга ёрдам бериши мумкин. Бу айниқса, ривожланаётган мамлакатлардаги чекланган ресурслар шароитида жуда долзарб масала. Сут ўз таркибидаги ёғлар, оқсиллар ва углеводлар туфайли баъзи дори воситаларининг яхшироқ ўзлаштирилишига ёрдам беради. Ёғлар билан айрим витаминлар ва дори моддалари яхшироқ сўрилади. Оқсиллар эса дори воситаларининг фаол таркибий қисмлари билан боғланиб, уларнинг ажралиб чиқишини секинлаштиради ва таъсир муддатини узайтиради.

  • 25 Февраль, 09:00
  • Батафсил
not found

Барча маҳаллий фармацевтика ишлаб чиқарувчилари ҳамда Хитой, Ҳиндистон ва Осиё компаниялари шунингдек етказиб берувчилар диққатига!

Ўзбекистоннинг жадал ривожланаётган фармацевтика бозорида давлат улушига эга, улгуржи ва чакана савдо билан шуғулланувчи “Дори-Дармон” акциядорлик компанияси барча маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни, Хитой, Ҳиндистон ва бошқа Осиё компанияларини ҳамда фармацевтика маҳсулотлари етказиб берувчиларни ҳамкорлик учун гибрид (офлайн ва онлайн) учрашувга таклиф қилади. Мавзу: Ўзбекистон Республикаси ишлаб чиқарувчилари ва етказиб берувчилари билан умумий йиғилиш Учрашув вақти: 26.02.2025 йил, соат: 11:00 Исломобод, Карачи, Тошкент Онлайн мулоқотга қуйидаги ҳавола орқали уланишингиз мумкин (Zoom): https://us06web.zoom.us/j/88683542390?pwd=sP7osBKuUGryLCaF8V1H1TmTZHDqOZ.1 Конфереция ID: 886 8354 2390 Кириш коди: 203210 Офлайн иштирок этиш учун манзил: Тошкент ш., Т. Шевченко кўчаси, 42 а-уй, 3-қават, катта мажлислар зали

  • 24 Февраль, 14:43
  • Батафсил
not found

“Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!”

2025 йилги Наврўз умумхалқ байрами мамлакатимизда «Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!» деган бош ғоя асосида умумхалқ сайиллари шаклида юқори савияда кенг нишонланади. Бу борада Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди. Ҳужжатга кўра, Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Бош вазир раислигида ташкилий қўмита таркиби тасдиқланади. Ташкилий қўмита Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари, барча шаҳар ва туманлар, қишлоқ ва овулларда Концепция асосида ишлаб чиқиладиган Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлаш бўйича ташкилий-амалий, маданий-маънавий ҳамда тарғибот тадбирлари дастурини тасдиқлайди, шунингдек, унинг амалга оширилишини таъминлайди. Қайд этилишича, бу йилги Наврўз байрами муқаддас Рамазон ойида нишонланишини инобатга олиб, кекса авлод вакилларини, хусусан, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийларини ҳар томонлама эъзозлаш, «Меҳрибонлик», «Саховат» ва «Мурувват» уйларида яшаётган шахслар, ижтимоий ҳимоя дафтарларига киритилган ва кўмакка муҳтож инсонларнинг ҳолидан хабар олинади, улар учун байрам дастурхони ёзиш ҳамда турли хайрия тадбирлари ўтказилади. Шунингдек, Тошкент шаҳридаги «Янги Ўзбекистон» мажмуасида алоҳида дастур асосида халқ сайилларини ташкил этилади. Ўтказиладиган байрам тадбирларининг харажатлари: - Тошкент шаҳрида – республика бюджети ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушларда;- Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда – тегишли маҳаллий бюджетлар ҳамда ҳомийлик хайриялари ҳисобидан қопланиши белгиланди.

  • 24 Февраль, 12:26
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech