Янгиликлар

not found

2024-йилда 263,9 млрд сўмлик ноқонуний ўтказилган харид натижалари бекор қилинди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат буюртмачилари томонидан амалга оширилаётган харидларни доимий равишда мониторинг тартибида ўрганиб бормоқда. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати хабар қилди. Мониторинглар 552,5 миллиард сўмлик 273 та харидни қамраб олди. 234 та ҳолатда қонунга зид ҳаракатлар аниқланиб, 263,9 млрд сўмлик харид натижалари бекор қилинди. Ўрганиш натижалари якунлари бўйича вазирлик ва идораларга 257 та тақдимномалар киритилди. Хусусан, Соғлиқни сақлаш вазирлигига 52 та шундай мурожаат юборилган, Транспорт вазирлигига — 30 та, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига — 23 та, Маҳаллий давлат ҳокимияти органларига- 32 та. Бундан ташқари, харидлар натижалари юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларига 273 та сўровнома юборилди. Қонунчилик талабларини бузган 104 нафар шахс маъмурий, 85 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди.

  • 13 Январь, 09:45
  • Батафсил
not found

Имо-ишора тили: Қўллар сўзлайди, амалиёт мустаҳкамлайди!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.07.2024 йилдаги "Ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқларсиз муҳит яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги Қарорида 2025 йил 1 январдан бошлаб: - вазирлик ва идоралар, уларнинг тизим ташкилотлари ҳамда давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган хўжалик юритувчи субъектлар фуқаролар қабули ва сайёр қабулларни ўтказишда мажбурий тарзда сурдотаржимон иштирокини таъминлаши; - вазирлик ва идоралар, уларнинг тизим ташкилотлари ҳамда давлат иштирокидаги корхоналарнинг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш бўйича бир нафар ходими сурдотаржимонлик курсларида ўқитилиши белгиланган эди. Мазкур қарорга асосан "Дори-Дармон" акциядорлик компаниясининг "Мурожаатлар билан ишлаш" бўлими бошлиғи М. Абдуллаев  Республика касбий кўникмалар марказида ташкил этилган сурдотаржимонлик курсларида таҳсил олмоқда. Ишора тилида бармоқларнинг ҳар бир ҳаракати сўз маъносини англатади. Курс давомида  гуруҳ тингловчиларига ишора тилининг асосий ҳаракатлари ўргатилиб, жамоавий ўйинлар орқали ҳар бир ишора амалда синаб кўрилаяпти. Бир сўз билан айтганда дарс жараёнлари тингловчиларнинг  назарий билимларини мустаҳкамлаб,  келажакда амалиётда қўллаш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади.

  • 10 Январь, 17:30
  • Батафсил
not found

2025 йил 1 майдан бошлаб “Тоза қўллар” дастури амалга оширилади

Президентнинг “Ўзбекистон–2030 стратегиясини Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Лойиҳада аҳоли, айниқса ёш авлод вакиллари томонидан санитария-гигиена воситаларидан фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтириш мақсадида 2025 йил 1 майдан бошлаб “Тоза қўллар” дастури амалга оширилиши назарда тутилган. Дастур доирасида: а) барча соғлиқни сақлаш ва таълим муассасаларида: - қўл ювиш жойларини зарур санитария-гигиена воситалари билан таъминлаш;- санитария-гигиена хоналарининг техник ҳолатини яхшилаш, янги қурилаётган муассасаларда уларни бинонинг ички қисмида жойлаштириш;- йил давомида биринчи навбатда қўл ювиш ва антисептик воситаларни харид қилишни назарда тутиш; б) барча турдаги жамоат санитария-гигиена хоналари, умумий овқатланиш ташкилотларини санитария-гигиена воситалари билан таъминлаш мажбурияти киритилади. 2025 йил давомида бюджет ташкилотларида мазкур банддаги тадбирлар учун зарур бўлган ҳолларда қўшимча маблағлар ажратилади. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасига бир ой муддатда ушбу бандда назарда тутилган муассасаларда санитария-гигиена ҳолатини сақлаш учун воситалар ажратиш бўйича нормативларни қайта кўриб чиқиш ва уларнинг амалда бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш топширилади. Бир қатор вазирликлар ҳамкорлигида 2025 йил 1 августга қадар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг халқаро экспертларини жалб этган ҳолда республиканинг барча ижтимоий соҳа муассасаларида “2025–2028 йилларда Ўзбекистонда санитария-гигиена тизимини яхшилаш” дастурини Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлашга киритиш вазифаси юклатилмоқда.

  • 10 Январь, 15:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech